Рамос: “Бавария” ҳақида ўйласам, 2014 йилги 4:0 ни эслайман”

Eldor Akmurzayev
14 фев 2023, 09:35
Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “Бавария”га қарши бугунги баҳс олдидан ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамос ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бавария” ҳақида ўйласам, 2014 йил гол урган (“Реал” Мюнхенда 4:0 ҳисобида ютган, Рамос дублга эришган) ўйинни эслайман. Албатта, бу бизга тушган энг яхши жамоалардан бири эканлигини тушунамиз, бу жуда катта чақирув. Бироқ, уларни мағлуб этиш дунёнинг қолган қисмига ижобий хабар бўлади. Чемпионлар Лигасини ютиш учун энг зўрларини ютиш керак. “Бавария” эса ҳар йили энг яхшилари қаторида бўлади.

Жамоамизда кўплаб юлдузлар, дунёнинг энг яхши футболчилари бор. Бироқ, ғалабаларга биргаликда эришилади ва барчамиз бир мақсад сари интиламиз. Агар жамоа ғолиб бўлса, футболчилар шахсий амбицияларини унутишади. Бу мавсумдаги вазифамиз бирлашиб, бор кучимизни кўрсатиш ва мувозанатлашган жамоа бўлиб қолишдир. Бу таркибда бир юлдуз бўлишидан кўра муҳимроқ”, дейди Рамос.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA