Рамирес жароҳати туфайли терма жамоасининг ўртоқлик ўйинларида иштирок эта олмайди

3 окт 2014, 01:32
"Челси" ярим ҳимоячиси бразилиялик Рамирес жароҳати сабаб терма жамоадан чақирув олмади.
Дунга Рамирес ўрнига "Сан-Пауло" ярим ҳимоячиси Жозеф Соузани таклиф этди.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси 11 октябрь куни Аргентина билан, 14 октябрь куни эса Япония термаси билан ўртоқлик баҳсида иштирок этади.

Манба: sports.ru