Ракитичнинг "Тоттенхэм"га ўтиши имконияти юқори кўрилмоқда

Mirjalol Normatov
3 май 2020, 14:40
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич ушбу мавсум якунланганидан кейин "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин.

"Mundo Deportivo"нинг ёзишига кўра, 32 ёшли хорватияликнинг Лондон клубига ўтиши имконияти юқори баҳоланмоқда.

Қайд этилишича, "Ювентус" футболчининг ёшига қараб унинг трансфер нархини қимматга баҳолаган, "Атлетико" эса у билан узоқ муддатли шартнома имзоламоқчи эмас. "Севилья"да эса трансфер учун етарлича маблағ йўқ.

Олдинроқ "Барселона" футболчисини 20 млн еврога сотишга тайёрлиги борасида маълумотлар тарқаганди. Ракитичнинг каталонияликлар билан шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар давом этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo