

“Бавария” фаворит ва буни барча тан олади. Улар ўз устунлигини намойиш этишди, уларни Чемпионлар Лигасидаги ғалаба билан табриклаймиз, аммо эртага яна бир тўқнашув кутиб турибди.
Бу сўнгги йилларда улкан қадам ташлай олган кам сонли жамоалардан бири. Уларда тажрибали ва сезиларли даражада ўсиб бораётган ёш футболчиларнинг қоришмаси мавжуд. Уларни ҳурмат қиламиз, аммо қўрқмаймиз. Мен энг яхши жамоага қарши ўйнашни ва уларга азоб беришни хоҳлайман”, дейди Ракитич.
Эслатиб ўтамиз, “Бавария” - “Севилья” ўртасидаги беллашув Тошкент вақти билан 25 сентябрга ўтар кечаси, соат 00:00 да бошланади.



