

"Мен "Барселона"га олти йил олдин кўчиб ўтгандим. Бугун мен фаолиятимдаги ушбу гўзал саҳифани бошқа йўналишга буряпман. Ушбу клуб формасида ўйнаш мен учун шараф эди.
Мен истисносиз барчага: оилам, жамоадошларим, мураббийларим, ишчилар, офис ходимлари ва мухлисларга миннатдорчилик билдираман.
Кўришгунча!" – деб ёзди Ракитич twitter'даги саҳифасида.

"Барселона" клубининг хабарига кўра, 32 ёшли ўйинчи "Севилья"га 1,5 миллион евро эвазига ўтган, бундан ташқари, 9 миллион евро бонус сифатида берилади.
Маълумот учун, хорват "Барселона" билан 6 йил ичида 13 та совринга эга чиқди.



