UZ

Сўнгги янгиликлар

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  2 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  9 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  47 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  6 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

Раҳимжон Давронов: “Дарвозабон бўлишимдан аввал ҳимоячи бўлганман” Янгиликлар

Раҳимжон Давронов: “Дарвозабон бўлишимдан аввал ҳимоячи бўлганман”

Муборакнинг “Машъал” жамоаси академиясида тарбияланиб ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилаётган Раҳимжон Давронов Ўзбекистон ОТЖ билан Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида бош соврин соҳиби бўлганидан барчанинг хабари бор.

Давронов “Машъал” жамоаси билан Про-лига иштирок этмоқда. Биз Раҳимжон Давронов билан боғланиб фаолияти борасида суҳбатлашдик. 


- Бу йилги Про лига баҳслари қай даражада қизиқарли ўтмоқда?

- Бу йилги Про-лига баҳслари ўтган йилгига қараганда анча кучайган. Чемпионатда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ўйинлар ҳам жуда ҳам қизиқарли ўтмоқда. 

- Жамоа олдига қандай мақсад қўйилган?

- Раҳбарият томонидан олдимизга Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган. Бу борада мураббийларимиз тинмай иш олиб боришмоқда. Насиб қилса олдимизга қўйган мақсадимизга эришамиз ва келаси йили Суперлига баҳсларида иштирок этамиз.

- Футболга кириб келишингиз қандай амалга ошган?

- Футболга кириб келишимга дадам сабабчи бўлганлар. Ўзимда ҳам қизиқиш бўлган албатта. Биринчи мураббийларим Ботиров Жамшид ва Саидов Жамшид ака бўлганлар. Футболни ҳимоячи сифатида бошлаганман. Бўйим узун бўлганлиги сабабли дарвозабонлар мураббийи Бобур ака дарвозабон бўлишимни таклиф қилганлар. 

- Дарвозабон бўлганингиздан афсусланганмисиз?

- Бошида шундай ҳолат бўлган. Қийинчиликлар бўлган. Кейинчалик жамоадошларим, мураббийлар қўллаб-қувватлашган. Қийинчиликсиз бир нимага эришиб бўлмаслигини ўзим ҳам тушиниб етганман. 

- Ҳимоячи бўлавермаганмисиз? Чунки бўйи баланд ҳимоячилар кўпку?

- Тўғри, гапизда жон бор. Лекин, дарвозабон бўлишга ўзимда қизиқиш пайдо бўлган. 15 ёшимдан дарвозабон бўлганман. 

- Олимпия терма жамоасига жалб қилингансиз. Бундан аввал ҳам терма жамоадан чорлов бўлганми?

- Аввал чақирув бўлмаган. Биринчи маротаба терма жамоага чақирилдим. 

- Машъалдан бошқа қайси жамоада ўйнагансиз?

- Йўқ, бошқа жамоа шарафини ҳимоя қилмаганман. “Машъал” жамоаси академиясида тарбияланиб асосий жамоага жалб қилинганман. 

- Бошқа жамоалардан таклифлар бўлганми?

- Ҳа, таклифлар бўлди. Лекин қайси жамоаданлиги сир бўлиб қолсин. 

- Илк олган маошингизни эслай оласизми?

- Илк олган маошим 250 минг сўм бўлган. Олган маошимни ота-онамга олиб бориб берганман. 

- Нимадан қўрқасиз?

- Жароҳат олишдан қўрқаман. Жароҳат футболчи учун энг ёмон ҳолат.

- Рақобатданчи?

- Рақобатдан қўрқишнинг кераги йўқ. Аксинча, рақобат бор жойда ўсиш бўлади. Рақобат кучли бўлишимга ёрдам беради. 

- Кимни ўзингизга рақобатчи деб ҳисоблайсиз?

- Ҳозирда таркибимизда кучли дарвозабонлар бор. Булар Ботир Носиров ҳамда ёш посбон Раҳимжон Абдуқодиров. Шулар билан яхши рақобат кетмоқда. 

- Қайси дарвозабон кумирингиз?

- Эдерсон Мораес ўйинларини кузатиб бораман.

- Қайси жамоага мухлислик қиласиз?

- Ёшлигимдан “Арсенал” жамоасига мухлислик қиламан.

- Терма жамоа билан Осиё чемпиони бўлдингиз. Ўша мусобақада бирор маротаба ҳам майдонга тушмадингиз. Бундан хафа бўлганмисиз?

- Йўқ, нима учун хафа бўлишим керак? Аксинча, хурсанд бўлганман. Бу бутун жамоанинг ғалабаси. Ўша мусобақадаги ўйинларда иштирок этмаган бўлсамда жамоадошларимни қўллаб-қувватлаб турганман. Бир бир оиладекмиз. 

- Қўлга киритилган ғалабадан сўнг, юртбошимиз сизларга Малибу автомобилини совға қилди. Бундан хурсанд бўлган бўлсангиз керак?

- Албатта, жуда ҳам хурсанд бўлдик. Бундай совға учун юртбошимизга катта раҳмат айтамиз. Бизни шу даражада кутиб олишдики, етти ухлаб тушимизга ҳам кирмаганди. Бунинг учун барчага раҳмат айтаман. Бизга ишонганларнинг ишончларини оқлаганимиздан хурсандмиз. 


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика