UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  0 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  12 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Раҳимжон Давронов: "Бухоро" сўнгги турларда таваккалга қўл уради" Янгиликлар

Раҳимжон Давронов: "Бухоро" сўнгги турларда таваккалга қўл уради"

Суперлигада деярли барча нарсага ойдинлик киритиб бўлди дейишимиз ноўрин бўлса керак.

Боиси, турнир жадвалининг қуйи поғонасидан ўрин олган жамоалар кучлилар сафида қолишни узил-кесил ҳал қилишмади. Бундай имконият “Бухоро”да ҳам сақланиб қолинган. Улар учун ҳар бир очконинг қадри баланд. Ҳусусан, 23-турдан ўрин олган “Қизилқум”га қарши учрашувнинг аҳамияти ўта юқори. Мағлубият жамоанинг аҳволини янада оғирлаштириши турган гап. Бу борада жамоанинг асосий посбони Раҳимжон Давроновнинг фикрларини билиш истаги туюлди.

- Жамоани олдинда навоийликларга қарши қийин баҳс кутиб турибди. Умуман, айни дамда клубдаги вазият қандай? Танаффусда қайси жиҳатлар устида иш олиб борилди...

- “Бухоро”да ҳамон имконият бор. Кўрган бўлсангиз, аввалги ўйинларда ҳимояда ҳаракат қилдик. Танаффус пайтида асосан ҳужумкор ўйинни ташкил қилиш устида иш олиб бордик. Жамоадошларимиз билан жуда яхши тушуниб турибмиз. Биз учун осон ўйин бўлмаслиги аниқ. Жиддий ҳозирлик кўряпмиз. Ўйлайманки ғалаба бизники бўлади.



- Қолган турларда балки, таваккалга қўл урарсизлар...

- Шундай десак ҳам муболаға бўлмайди. "Вабанк"ка ўтишимиз мумкин. Кўпроқ ҳужум уюштиршимиз керак. Нимага десангиз бизга ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Суперлигада қолиш учун бор кучимизни ишга соламиз.

- Келинг суҳбатимизни собиқ жамоангиз “Машъал” ҳақида давом эттирсак. Уларни элитага қайтгани сизни бефарқ қолдирмаган бўлса керак...

- Ҳа. Деярли юз фоиз ишонгандим. Бундай жамоани ўрни Суперлигада деб ўйлайман.

- Орада юз берган пасайишнинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?

- Қашқадарёда футболга бўлган эътибор жуда катта. “Насаф”ни гапирмаса ҳам бўлади. Собиқ клубимга келсак, озроқ пасайиш бўлди молиявий томондан. Кейинги йил барчаси жойида бўлади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика