Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?
22 окт 2025 16:07
Янгиликлар
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" вингери 25 сентябрь куни "Овьедо"га қарши ўйинда (3:1) сон орқа қисмидаги мушакни жароҳатлаган эди. Marca хабарига кўра, бразилиялик футболчи жамоа билан умумий машғулотларга қайтди ва 26 октябрь куни "Реал"га қарши беллашувда иштирок эта олади.
Манба таъкидлашича, унинг тикланиш жараёни "жуда яхши" кечган. Рафинья кеча бўлиб ўтган Чемпионлар лигасидаги "Олимпиакос"га қарши учрашувда (6:1) ўйнаши мумкин эди, аммо бош мураббий Ҳанс-Дитер Флик шошилмасликни ва унга яна бир неча кун дам беришни маъқул кўрди.
Ҳозирча Рафинья Эль-Класикода асосий таркибдами ёки захирадан майдонга тушадими, номаълум.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар