

"Corriere dello Sport" хабарига кўра, футболчи Турин суперклуби билан музокараларда ушбу клубга кўчиб ўтиш борасида тўхтамга келган. Шунингдек, Рабьонинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда. Ушбу ойдан кейин Рабьо эркин агентга айланади ва янги жамоасига текинга кўчиб ўтади.
Олдинроқ Рабьо "Барселона" билан музокаралар ўтказган ва унда молиявий шартларни келиша олмаганди.



