

- Худога шукур, жарохатлар ортда қолди ва ҳаммаси аста-секин яхши бўлиб бормоқда. Умумий гуруҳ билан машғулотларда иштирок этмоқдаман. Албатта маълум муддат шуғулланмаганимдан кейин жисмоний тайёргарлигим ҳам меёрида деб айта олмайман. Лекин жамоамга ёрдам беришга тайёрман. Агарда мураббийлар имконият берса, астойдил ўйнаб, жамоа ғалабаси учун ўз ҳиссамни қўшишга харакат қиламан.
- “Машъал” ҳам яхши жамоа. Улар ҳам сафардан очко олиб кетиш мақсадида келган бўлиши аниқ. Чунки ғалаба уларга ҳам сув ва ҳаводек зарур. Шу боис қизиқарли ўйин бўлади, - дейди Ҳасанов.
“Андижон” матбуот хизмати.



