UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55Де Йонг "Барселона"дан кетадими?!  0 21:30Ла Лига. "Реал" "Гранада" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 21:30АПЛ. "Ноттингем Форест" ўз уйида "Челси" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  4 21:16РПЛ. ЦСКА ва Файзуллаев "Зенит" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 20:58"Металлург" футболчиси пенальтидан гол ура олмаган баҳсда "Қизилқум" билан дуранг қайд этилди  2 20:53Суперлига. Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасида учта гол киритилган баҳсда «Пахтакор» «Олимпик»ни мағлуб этди  67 20:18Манба: Модрич мавсум сўнггида "Реал"дан кетади, унинг рақамини эса Мбаппе олади  5 19:58"Зенит" - ЦСКА. Аббос Файзуллаев асосий таркибдами?  6 19:45"Гранада" - "Реал". "Қироллик клуби" таркиби билан танишинг  2 19:40Неъматилло Қуттибоев: "Кўп ҳимояланганимизга қарамай, ғалабага лойиқ эдик"  4 19:22Руслан Аҳмедов: "Ўйинда устунлик қилганимизга қарамасдан, қўшимча дақиқаларда гол ўтказиб юбордик"  7 19:14"Ливерпуль"да чемпионлик учун имконият қолмади  6 18:30АПЛ. Чемпионлик учун курашаётган "Манчестер Сити" йирик ғалабага эришди (+жадвал)  17 17:43"Олимпик" - "Пахтакор". Таркиблар билан танишинг  5 17:21Россияга боришдан бош тортган Испания, етакчиларсиз қатнашган Франция ҳамда башоратчи шифокори билан ғолиб бўлган СССР — илк Европа чемпионати ҳақида ҳикоя қиламиз  7

Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳорга ўтганимдан афсусланмайман. "Қўқон-1912"га Бахтиёр Ашурматовнинг илтимоси билан келдим" Янгиликлар

Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳорга ўтганимдан афсусланмайман. "Қўқон-1912"га Бахтиёр Ашурматовнинг илтимоси билан келдим"

Ўтган мавсумни Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасида ўтказган ярим ҳимоячи Қувондиқ Рўзиев шу кунларда "Қўқон-1912"нинг машғулотларида иштирок этмоқда.

Футболчи ростдан Қўқонга қайтдими? "Навбаҳор"даги фаолияти қандай кечди? Шу бошқа саволларга Қувондиқ Рўзиевдан жавоб олдик. 

- Ўтган мавсум ҳақида тўхталмай иложимиз йўқ. Чунки "Навбаҳор"да қанчалик қийин бўлганига қарамай, ўзингиз учун хулосалар чиқарганингиз табиий. Қувондиқ Рўзиевга аввал бундай босимда ўйнамагани таъсир қилдими? 

- Тўғри таъкидладингиз. Ўтган мавсум мен учун фаолиятимдаги энг қийини бўлди. Боз устига мени таклиф қилган мураббий илк турдан сўнг истеъфога чиқарилди. Жароҳат билан ўйнаганим ҳам ўз таъсирини ўтказди. Албатта бу баҳона бўла олмайди. Аммо футболда кичик деталь ҳам кўп нарсани ҳал қилади. Аслида мавсумни яхши бошлагандик. "Сўғдиёна"дан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин Тошкентда "Локомотив" билан яхши ўйнаб ғалаба қозондик. Ўша баҳсда ҳаракатларим ўхшади. Тур рамзий терма жамоасига кирдим. Кетма-кет очко йўқотишлардан сўнг менга босим келиб тушди. Кўникиб кета олмаяпти, деган гап-сўзлар кўпайиб кетди. Буларнинг барчасида ўзим айбдорман. Бундан ҳам яхши ўйин кўрсатишим мумкин эди. 

- "Навбаҳор"да бахтли эмасдингизми?

- Ушбу жамоада тўп тепганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Боиси "Навбаҳор" мухлислари юртимиздаги энг яхшиларидан биттаси ҳисобланади. Эсласам ҳам фақат яхши хотиралар билан ёдга оламан. Ўйнаб кета олмаганим ўзимнинг айбим. 

- Сизни анчадан бери қийнаб келаётган жароҳат бор эди. Ҳозир ундан буткул қутулдингизми? Ўзингизни кўрсатишингиз учун тўсиқлар йўқми?

- "Насаф"га қарши сафарда ўтган драматик беллашувда 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрадик. Мағлуб бўлганимизга қарамасдан етарлича қаршилик кўрсата олган эдик. Ўша ўйиннинг 60-дақиқасида тиззамдан жароҳат олдим. Кейин уколлар ёрдамида тўп тепиб келдим. Тиззамдаги тоғайлар синиб кетганди. Буни олишдан бошқа йўлим қолмаганди. "Навбаҳор" шифокори билан гаплашганимда, натижалар яхши бўлмагани учун шошилмай туришимни, оғриқ қолдирувчи укол билан ўйнаб туришимни илтимос қилди. Барибир жароҳат кучайиб бориб ўйнай олмайдиган даражага келиб қолдим. Жарроҳлик амалиёти якунда омадли ўтди. Бир ойдан кейин бемалол тўп тепишни бошладим. Айни пайтда жамоавий машғулотларда ҳеч кимдан қолишмаган ҳолда ишлаяпман. 

- Айни пайтда сизни "Қўқон-1912" машғулотларида кўрмоқдамиз...

- "Қўқон-1912"га Бахтиёр аканинг таклифлари билан келдим. Ўзлари ҳам футболчи бўлганлар. Бундай жароҳатлардан ўтганлар, дея оламан. "Жароҳатдан кейин ўзингга келиб олишинг керак. Ҳозирги пайтда оғир юкламалар бўлади. Бу сенга фойда",- дедилар. Лекин клуб билан келишганим йўқ. Шуниси аниқки, Бахтиёр акага сўз бердим, жамоа билан келиша олмаган тақдиримда бошқа клубларнинг таклифларини кўриб чиқаман. Унгача "Қўқон-1912"нинг таклифини кутаман. Юз фоиз жамоа билан биргаман, демаган бўлар эдим. Бахтиёр ака ҳам мураббий, ҳам акамдек бўлиб қолгани учун чорловларига йўқ демадим. "Навбаҳор"даги қийин пайтларимда ҳафтада 1-2 маротаба қўнғироқ қилиб маслаҳат бериб турдилар. Ўйинимни таҳлил қилардик. Ташлаб қўймаганлар. Шу боис бу ерга келиб қўшилдим. Аммо шартнома имзоламадим. Қўқонга айнан Бахтиёр аканинг илтимоси билан келдим. 

- Қишки трансферлар ойнаси вақтида "Локомотив" таклиф билан чиққан эди. Пойтахт клубининг чорлови қанчалик жиддий туюлди?

- "Локомотив" мен учун қадрдон жамоа. Ёшлигимдан шу клубда тўп тепиб катта футболга қадам ташлаганман. Улардан айтарли оғзаки таклиф бўлди. Жиддий музокараларгача етиб бормади.

- Қувондиқ Рўзиев фаолиятининг чўққисидан ўтдими ёки бу жараён энди келадими?

- Қизиқ савол. Буни билиб бўлмайди. Ҳаммаси худодан. Янада катта марраларни забт этармиз. Меҳнат ва ишлашда давом этсак барчаси яхши бўлади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика