Қувондиқ Рўзиев болажонларга қувонч улашди

Narzulla Saydullayev
4 апр 2020
Республикамиз бўйлаб коронавирус пандемияси туфайли карантин эълон қилинган бир даврда кўплаб футболчи ҳамда мураббийлар ўзларининг саҳоватпешаликлари билан халқимизнинг оғирини енгил қилишмоқда.

"Қўқон-1912" жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Қувондиқ Рўзиев ҳам ўзи истиқомат қиладиган Термиз шаҳридаги 12-сонли болалар уйига ўзининг амалий ёрдамини кўрсатди. Қувондиқ болалар уйи тарбияланувчиларига антисептиклар, шахсий гигиена воситалари ҳамда футбол тўпларини совға қилди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz