Ўйиндаги ягона голни Эрон миллий терма жамоаси аъзоси Жавод Некунам 63-дақиқада киритди. Энди 8 февраль куни Тошкентда “Локомотив” шу жамоага қарши баҳс олиб боради.
Баҳс якунига етгач, қувайтликлар бош мураббийи Ион Марин (руминиялик мураббий) қуйидаги фикрларни билдирди:
“Ўйин жуда оғир бўлди. Чунки ким мағлубиятга учраса, мусобақа билан хайрлашиши олдиндан маълум эди. Шу боис ҳар иккала жамоа ҳам эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилди. Биз айниқса ярим ҳимояда яхши ўйин кўрсатдик, шунинг учун голга тортадиган кўплаб вазиятларни юзага келтирдик. Энг муҳими, кичик ҳисобда ғалаба қозониб бўлса ҳам кейинги босқичга йўл олдик”.