Қозоғистон термасининг ғалабасиз серияси 15 ўйинга етди

Mirjalol Normatov
14 ноя 2021
Қозоғистон термаси ЖЧ-2022 саралашида Францияда 0:8 ҳисобида мағлуб бўлди.

Шу орқали қўшниларимиз кетма-кет учинчи марта мағлуб бўлди. Умумий олганда эса жамоанинг ғалабасиз серияси 15 ўйинни ташкил қилмоқда. Шу давр мобайнида терма Франция, Финляндия, Босния ва Герцеговина, Шимолий Македония, Албания, Литва ва Беларусь каби термаларга мағлуб бўлиб, Албания, Черногория, Украина ҳамда Босния ва Герцеговина термалари билан дуранг ўйнади.

Сўнгги бора жамоа 2020 йили Миллатлар лигасида Литвани мағлуб этганди - 3:1.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal