Қозоғистон термаси юбилей учрашувини ўтказди

Mirjalol Normatov
17 ноя 2019, 16:41
Қозоғистон термасининг Сан-Маринога қарши баҳси тарихидаги 200-учрашувга айланди.

Терманинг биринчи ўйини 1992 йилнинг 1 июнида Туркманистон термасига қарши бўлиб ўтган. Унда қозоғистонликлар 1:0 ҳисобида ғалабага эришган.

Терма ушбу учрашувларнинг 48тасида ғалаба қозонган, шунча дуранг қайд этган ва 104 баҳсда ютқазиб қўйган. Тўплар нисбати эса 215-334га тенг.

Кеча Серравалледаги баҳсда ҳужумчи Алексей Щеткин терма либосидаги 30-учрашувида қатнашди. Айни дамда терма таркибида энг кўп ўйин ўтказган футболчи Юрий Логвиненко (50) бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: footballhd.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›