Қозоғистон Премьер-лигаси. Абдихолиқов бир тайм, Умаров 83 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ордабаси" ғалаба қозонди

Оқил Абдубарноев
20 авг 2023, 22:24
Қозоғистон Премьер-лигасининг 20-туридан ўрин олган "Ордабаси" — "Қайрат" учрашуви якунланди.

Мезбонлар таркибида ўзбекистонлик футболчилар Бобир Абдихолиқов ва Шаҳбоз Умаров асосий таркибда майдонга туширилди. Абдихолиқов 46-дақиқада захирага олинган бўлса, Умаров 65-дақиқада огоҳлантирилди ҳамда 83-дақиқада алмаштирилди.

"Ордабаси" — "Қайрат" 1:0 (0:0)

Гол: Матич 90+7 (1:0)

Амалга оширилмаган пенальти: Тагиберген 76. 

"Ордабаси" (бошланғич таркиб): ШАЙЗАДА Бекхан, ТАГИБЕРГЕН Асхат, СУЮМБАЕВ Гафуржан, УМАРОВ Шаҳбоз, ИСЛАМХАН Бауиржан, МАКАРЕНКО Евгений, АСТАНОВ Султанбек, ЕРЛАНОВ Темирлан, МАЛИЙ Сергей, МАТИЧ Бернардо, АБДИХОЛИҚОВ Бобир.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›