Қозоғистон футболига янги раҳбар тайинланди

Narzulla Saydullayev
24 дек 2014, 09:27
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида мамлакат футбол федерациясининг XI навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.
Унда Қозоғистон футбол федерациясига янги раҳбар тайинланди. Шу пайтгача президентлик лавозимида ишлаб келган Адилбек Жаксибеков ўз аризасига биноан истеъфо берди.

Конференцияда федерацияга янги раҳбар тайинланди. Унга кўра, Ерлан Кожагапанов Қозоғистон футбол федерациясини 2018 йилгача бошқариши маълум қилинди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: olamsport.com