Қозоғистон чемпионати. "Актобе" "Ордабаси"ни енгиб, етакчиликни қайтариб олди, Умаровдан голли узатма
21 авг 2022 23:23
Янгиликлар
Қозоғистон чемпионати. "Актобе" "Ордабаси"ни енгиб, етакчиликни қайтариб олди, Умаровдан голли узатма
Мезбонлар сафида Шина дублга эришган бўлса, яна бир тўпни Видемон қўшиб берилган дақиқаларда рақиб дарвозасига киритди. Шимкентликлар сафидаги ягона голга Астанов муаллифлик қилди. Ҳимоячи Одилбек Абдумажидов 90 дақиқа ўйнади. Ярим ҳимоячи Шаҳбоз Умаров ҳам баҳсни тўлиқ ўтказиб, Астановнинг голида ассистент вазифасини бажарди ҳамда 35-дақиқада ҳакам томонидан сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
Актобе – Ордабаси 3:1
«Орталик Актобе»
Голлар: Шина 2, 27, Видемон 90+5 – Астанов 12'
Актобе – Логвиненко (Камболов, 33), Покатилов, Ерланов, Гинайтис (Танжариков, 46), Касим, Жулпа (Адукор, 83), Байтана (Оразов, 69), Шомко, Видемон, Сердеров (Балашов, 69), Рожерио Шина.
Ордабаси– Динга, Турсинбай, Шайзада, Абдумажидов, Батишев, Федин (Бахтияров, 64), Бородин (Брага, 79), Добай (Ньюадзи, 46), Умаров, Астанов, Луис Энрике (Садовский, 46).
Огоҳлантиришлар: Гинайтис (32), Умаров (35), Ерланов (60).

Эндиликда "Актобе"нинг очколари 32 тага етди ва мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилди, "Ордабаси" эса 26 очко билан учинчи поғонада бормоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар