UZ

Сўнгги янгиликлар

08:32"Андижон" ва "Бухоро" собиқ футболчиси "Металлург" мураббийлар штабига қўшилди   0 07:33Жоржо Кьеллини: "VAR тизими ўзгариши шарт, бундай хатоларни қабул қилиб бўлмайди"  0 06:57Назорат учрашуви. "Металлург" - "Каттақўрғон" муроса кўчасини танлади  0 02:58ЛаЛига. "Реал" "Реал Сосьедад"га имконият қолдирмади  23 02:54Англия Кубоги. "Ливерпуль" қийинчиликсиз "Брайтон" тўсиғидан ўтди  2 02:43А Серия. Миланда драма: қизил карточка, 5та гол - "Derby d'Italia"да "Интер" ғолиб!  21 00:58Рафинья сафга қайтишга яқин  4 00:42"Ньюкасл" камбэк амалга ошириб, "Астон Вилла"ни Англия Кубогидан чиқариб юборди  3 00:27Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалабага эришиб, 2-ўринга қайтди. Роналдудан навбатдаги гол!  6 23:47Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" - "Салфорд Сити" учрашуви энг яхши футболчиси деб топилди  4 23:32Илҳом Абдуғаниев воҳа клуби билан шартнома имзолади  2 23:16УЕФА президенти Қозоғистонда сайланади  7 22:57Расман: "Металлург" Азим Аҳмедов билан шартнома имзолади  3 22:48Харри Кейн фаолиятидаги юбилей голини урди  2 22:26Германия. "Байер" ва "Бавария"дан йирик ғалабалар  1

Қозоғистон. 27-тур. Бақоев ва Кападзе гол уришди Янгиликлар

Қозоғистон. 27-тур. Бақоев ва Кападзе гол уришди

Қозоғистон премьер лигасида 27-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Одатга кўра ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинларга эътибор қаратамиз. 

"Иртиш" ўз майдонида "Ордабаси"ни қабул қилиб йирик ғалабага эришди - 3:0. Ҳисобни 48-дақиқада Улуғбек Бақоев пенальтидан очди. Ушбу ғалабадан сўнг "Иртиш" ўз очколарини 24тага етказиб мусобақа жадвалининг 3-поғонасига чиқиб олди.


"Актобе" эса чемпионлик йўлидаги асосий рақобатчиси ҳисобланган "Остона"ни ўз майдонида 2:0 ҳисобида таслим этди. Қувонарлиси бу ўйинда ҳам ҳамюртимиз гол урди. 52-дақиқада Темур Кападзе ўзини кўрсатди. Учрашувда Кападзе тўлиқ ўйнади, Гейнрих эса 26-дақиқада сариқ карточка олиб биринчи бўлимдан сўнг бошқа футболчига алмаштирилди. "Актобе" ҳисобида энди 33 очко мавжуд, чемпионат тугашига 5та тур қолганида "Остона" пешқадамдан 3 очко ортда қолмоқда.


"Жетису" эса сафарда "Восток" меҳмони бўлиб нурсиз дуранг қайд этди - 0:0. Меҳмонлар сафида ҳамюртимиз Руслан Мелзиддинов 72 дақиқа ҳаракат қилган бўлса, Шавкат Саломов иккинчи бўлим бошида майдонга тушди. "Жетису" 13 очко билан 11-ўринда бормоқда.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика