Қўшнилар Лукаку туфайли полиция чақиришди

Aslanov Jasurbek
8 июл 2017, 15:02
Келаси мавсум "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қиладиган ҳужумчи Ромелу Лукаку 2 июль куни Беверли-Хиллзда ижарага олган уйида катта кеча уюштирди.

Натижада, қўшнилар шовқин туфайли полицияга мурожаат қилишди.

24 ёшли бельгиялик футболчи полиция бўлинмасига олиб кетилмади, унга нисбатан айблов эълон қилинмади, бироқ огоҳлантириш берилди.

"Манчестер Юнайтед" бугун "Эвертон" билан Лукаку борасида келишувга эришганини маълум қилди.

BREAKING: "Манчестер Юнайтед" Лукакунинг трансферини тасдиқлади

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TMZ

Сўнгги янгиликлар

Барча ›