UZ

Сўнгги янгиликлар

18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  0 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   3 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  44 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  3 16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  11 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  22 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  5

"Қўрқоқ ўйин" қилаётган "Андижон" ёхуд Хомяковдан Симеонега ўхшамаган тақлид Янгиликлар

"Қўрқоқ ўйин" қилаётган "Андижон" ёхуд Хомяковдан Симеонега ўхшамаган тақлид

Суперлиганинг бешинчи тур баҳслари якунланиб бўлди ва жамоалар ҳар хил натижа намойиш этмоқда.

 "Нефтчи" ва "Бунёдкор" каби клублар чемпионатни ажойиб тарзда бошлаб кўпчиликни қувонтираётган бўлса, "гранд"ларимиз эса етарлича очко йўқотишга улгуришди,  Суперлигада жон сақлаш учун кураш олиб борадиган жамоалар ҳам деярли аниқланиб бўлди. Бугун яъни ушбу мавсум "элита"га қайтган "Андижон"нинг ўйини ва услубига чуққуроқ тўхталиб ўтамиз.

Натижалар

"Андижон" жорий мавсум Суперлиганинг 5та баҳсида 2 бор ғалаба ва 3 маротаба мағлубият аламини тортди.

Дастлаб "сенсацион" тарзда Қаршида "Насаф" мағлуб этилган бўлса, иккинчи турда курашларга ва қизил карточкаларга бой ўтган учрашувда "Сурхон"дан 1:0 ҳисобида енгилган эди. Учинчи турда эса бир оз "агрессив" футбол намойиш этган "Андижон"  "қалдирғочлардан" йирик ҳисобда мағлуб бўлган эди. 4-турда эса "Олимпик" таслим этилган эди ва бешинчи тур баҳсида "водий" дербисида "Нефтчи"дан 2:0 ҳисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олди.

1-тур 

"Марказий" стадиони

"Насаф" 0:1 "Андижон" 

Голлар: 86 Абдунабиев 

2-тур 

"Пахтакор" стадиони

"Сурхон" 1:0 "Андижон"

Голлар:  81 Ҳамиджонов  

Четлатишлар: 53 Арвеладзе, 90(+9) Ҳебай

3-тур 

"Истиқлол" стадиони 

"Андижон" 0:3 "Бунёдкор" 

Голлар: 22 Абдуманнопов, 37 Иванович, 69 Исмоналиев

4-тур 

"Жар" стадиони 

"Олимпик" 0:1 "Андижон" 

Голлар: 3 Маматказин

Четлатиш: 90(+4) Кавтарадзе

5-тур 

"Истиқлол" стадиони

"Андижон" 0:2 "Нефтчи" 

Голлар: 9 Туропов, 22 Тўхтасинов

Четлатиш: 64 Тўхтасинов


Тактика ва услуб

"Андижон"ликлар мавсум бошиданоқ ҳимоявий ўйин намойиш этиб келишмоқда. Биринчи навбатда ўз дарвозаси олдида вазиятлар яратишга йўл қўймаслик "Андижон"нинг биринчи мақсади, жамоага ҳужумга ўтганида эса, кўпроқ қанотлардан яъни ҳаводан тўпларни узатиб бериб, рақиб дарвозасига хавф солишни мақсад қилган, шунингдек стандарт вазиятлар ҳам жамоанинг асосий қуролларидан бири. Ушбу услубнинг нимаси ёмон кўпгина "аутсайдер" жамоалар ҳимоявий ўйин намойиш этишади дейишингиз мумкин, лекин "Андижон"да ҳолат бир оз бошқача, Хомяков шогирдлари "Атлетико"нинг машҳур "автобус" услубида ўйнашмоқда. "Андижон" рақиб дарвозасига гол уриб олиши билан дарров ҳимояга ётиб олмоқда ва тамом. Сифати ўйинчилар ва хавфли вазиятларни голга айлантира оладиган сифатли ҳужумчилар етишмаётгандек жамоага. Суперлиганинг "Олимпик"га қарши кечган 4 тур баҳсида бунга гувоҳ бўлдик, эрта урилган гол ва қолган 87 дақиқада ҳисобни сақлаб қолиш учун  ҳаракат бўлди. Тўғри "Андижон" ўйини зерикарлидир, лекин ҳозирча иш бераётганини таъкидлаш жоиз. Айниқса кучли жамоалар билан баҳсларда бу қўл келди, дея оламиз.  Хомяков жамоасининг услуби вақтинчалик иш бераётгандир лекин бутун мавсум давомида бундай услуб ва зерикарли ўйин натижа бермай қолиши ҳам мумкин. "Андижон" жамоасига фақатгина омад ва ўз мухлислари каби ёрқин ўйинларни тилаб қоламиз. 

Кейинги учрашувлар 

"Андижон" жамоасини олдинда қийин тақвим кутиб турибди. Жамоа кейинги турни мусобақа "фаворит"ларидан бири "Навбаҳор"га қарши меҳмонда ўтказади. 7 турда эса андижонликлар мусобақа "аутсайдер"и Бекободнинг "Металлург" жамоасига қарши ўтказади, "аутсайдер"лар жанги анча қизиқ кечиши шубҳасиз. 8 турда эса "Андижон" амалдаги чемпион "Пахтакор" синовидан ўтади.

Тахмин 

Суперлига

7-тур 

"Навбаҳор" : "Андижон" 

Имкониятлар: 70% 30% "Навбаҳор" фойдасига


Абдулвосит Бектемиров

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика