UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24ЖЧ-2026. Осиёда бешинчи саралаш босқичи ўйинларининг саналари маълум бўлди  1 17:49ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Ҳалдия" (матнли трансляция)  15 17:18Хименес: "Жамоага янги келган футболчи одатда қўшиқ айтиши керак, Модрич эса бошқача йўл тутди"  3 16:49"Барселона" Флик дисквалификациясига қарши яна апелляция беради – мураббий "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши керак  6 16:21Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси халқаро турнирда иштирок этади  0 16:07Рафинья "Реал"га қарши баҳсда иштирок этадими?  3 15:38Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  4 15:14Богдан Планич: "'Насаф' жисмонан кучли жамоа бўлганлиги сабабли, кўп югуришга тўғри келди"  3 14:54Терма жамоа ЖЧга чиққан бир пайтда клубларимизнинг ўзини кўрсата олмаётгани ғалати  30 14:36"Ливерпуль" топ-клуб каби ўйин кўрсатмаяпти". Нима учун "қизиллар" инқирозга юз тутди?  4 13:08"Атлетико" Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Англия клубларини меҳмонда ҳали бирор марта мағлуб этмаган  3 12:22"Наполи" илк бор еврокубок ўйинида 6 та гол ўтказди. А Серияда бу ҳол охирги марта 28 йил олдин содир бўлган  1 12:00Расмий хабар: Ўзбекистон ноябрь ойида Миср билан ўйнайди  6 10:42Паулу Соуза: "Насаф"га қарши ўйиндаги натижа шунчаки тўртта гол уришдан кўра кўпроқ маъно касб этади"  22 10:06Футзал. Бугун 4-турга старт берилади  1

Қорақалпоқ фарзанди, Красницкий клуби аъзоси - Неъматулло Қуттибоев 46 ёшда! Янгиликлар

Қорақалпоқ фарзанди, Красницкий клуби аъзоси - Неъматулло Қуттибоев 46 ёшда!

Бугунги санада ўз таваллуд айёмини нишонлаётган футбол аҳлини сайтимиз ҳамда унинг ўқувчилари номидан қутлашда давом этамиз.

Бугун Қорақалпоқ замини фарзанди, уч карра Ўзбекистон чемпиони, шунча маротаба мамлакат кубоги соҳиби, Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клуби аъзоси Неъматулло Қуттибоев ўзининг 46 ёшини нишонлаяпти. Тажрибали ҳужумчи профессионал футболчилик фаолиятини 1990 йили Нукуснинг "Орол" жамоасида бошлаган. 1990-1993 йилларда у нукусликлар сафида 119 ўйинда майдонга тушиб, 31 та голга муаллифлик қилган. 

Қорақалпоғистон Республикаси бош жамоаси таркибидаги ишончли ва сермаҳсул ўйини сабаб уни "Нефтчи" ўз сафига қўшиб олди. Қуттибоев 1994-1995 йилларда фарғоналиклар билан кетма-кет икки бор Ўзбекистонлик чемпионлигини қўлга киритди. 1994 йилда олтин дублга эришди. Яъни, илк мавсумидаёқ ҳам чемпион, ҳам кубок соҳибига айланди. "Нефтчи"нинг ўша пайтдаги юлдузли таркиби 1995 йилнинг январь ойида Осиё чемпионлар кубоги (ҳозирги ОЧЛ)да 3-ўринни эгаллаганди. 1994/1995 йилги мавсумнинг финал босқичи Таиландда ташкил этилганди. "Нефтчи" ярим финалда мезбонларнинг "Тай Фармес Банк" клубига пенальтилар (асосий вақт - 2:2 ) сериясида ютқазган ва бронза медали учун кечган баҳсда Жанубий Кореянинг "Сеонгнам Ильва Чунма" жамоасини Равшан Бозоровнинг ягона голи эвазига таслим этганди. Ўша жамоа таркибида бугунги қаҳрамонимиз Неъматулла Қуттибоев ҳам бор эди. 

Неъматулла Қуттибоев "Нефтчи" сафидаги муваффақиятли икки мавсумдан сўнг "Хоразм" жамоасига кўчиб ўтади ва икки йил давомида урганчликлар шарафини ҳимоя қилади. Албатта, бу унинг мухлислари учун кутилмаган қарор эди. Шунга қарамай, Қуттибоев 1998 йилда яна "Нефтчи"га қайтади. Икки мавсум давомида у Юрий Саркисян қўл остида икки бор Ўзбекистон вице-чемпиони бўлган. 2000 йилги мавсумни Нукуснинг "Жайхун" клубида бошлаган Неъматулла иккинчи даврани "Семурғ" (Ангрен) жамоасида ўтказган. 

Ҳужумчи 2001 йили бироз кутилмаганда "Пахтакор" жамоасида пайдо бўлади. Терма жамоа негизи сифатида шакллантирилган "Пахтакор" сафида у икки мавсум муваффақиятли тарзда ўйнади. 2002 йилда фаолиятида учинчи бор Ўзбекистон чемпиони бўлди. Кейинчалик у Қозоғистоннинг "Ордабаси", Урганчнинг "Хоразм" ҳамда Зарафшоннинг "Қизилқум" жамоалари шарафини ҳимоя қилди. 2007 йилги мавсум унинг учун футболчилик фаолиятидаги сўнггиси бўлиб қолди.

Неъматулла Қуттибоев 131 та гол билан Геннадий Красницкий номидаги Ўзбекистон тўпурарлари клубига қабул қилинган. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол киритган. 1998 йилнинг 19 ноябрь куни Ҳиндистонга қарши ўртоқлик (4:0) учрашувида терма жамоада дебют қилади ва илк ўйинидаёқ гол муаллифига айланади. Ўша йили декабрь ойида Таиландда ўтган Осиё ўйинларида фаолиятидаги қолган 4 та голини киритган. Мўғулистон билан баҳс (15:0)да хет-трикка эришган. 

Қуттибоев футболчилик фаолиятини якунлаганидан маълум вақт ўтгач ўзини мураббийликда синаб кўришга аҳд қилди. 2013-2016 йилларда ўзи учун қадрдон бўлган "Орол" жамоасини бош мураббий сифатида бошқарган. 

Фурсатдан фойдаланиб, бугун таваллуд айёмини нишонлаётган Неъматулла Қуттибоевга келгуси фаолиятида омад тилаймиз. Бу тилакларга сайтимиз ўқувчилари ҳамда унинг ўйинларини бевосита стадион ёки телевизорда томоша қилган мухлислар ҳам қўшилишади деган умиддамиз. 

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика