Қўқонлик футболчилар ваъданинг устидан чиқишди

Narzulla Saydullayev
13 сен 2015, 17:12
Кеча «Қўқон-1912» футбол клуби катта мураббийи Вадим Шодиматов 50 баҳорни карши олди.

Қўқондаги «Марказий» ўйингоҳда бўлиб ўтган «Қўқон-1912» - «Машъал» жамоалари учрашувидан олдин Қўқон жамоаси раҳбарияти ва футболчилари мураббийни юбилей билан табриклашди. Клуб раҳбарлари мураббийга эсдалик совғаларни тақдим қилишган бўлса, футболчилар ўйин вактида «совға»мизни қабул қиласиз деб ваъда беришди.

«Қўқон-1912» футболчилари ваъдага вафо қилдилар. Носир Отақўзиев ва  Дониёр Усмоновлар «Машъал» дарвозасига урган голларини мураббийларига бағишлашди. Биз ҳам Вадим Шахиржановични юбилей ёшлари билан муборакбод этамиз. Мураббийга узоқ-умр, соғлик ва омад тилаймиз!

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›