UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  6 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   1 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  37 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  21 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  71

Қўқондаги мастер-класс: "Пахтакор" ва қўқонлик мухлислар Янгиликлар

Қўқондаги мастер-класс: "Пахтакор" ва қўқонлик мухлислар

Қўқонда ўтган Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги "Қўқон-1912" - "Пахтакор" учрашувида голлар шоуси гувоҳига айландик.

Айни пайтда ўйин бобида чўққига чиқаётган "Пахтакор"нинг Қўқондаги бу сафари анча омадли келди. Суперлиганинг биринчи босқичи доирасидаги ўйинларда ушбу жамоалар муроса кўчасини танлашганди. Тошкентда ҳам, Қўқонда ҳам бир хил ҳисоб (1:1) қайд этилганди.

Қизиғи, ўша беллашувларни Шерзод Қосимов бошқарган. Кечаги ўйин олдидан учрашув ҳаками шу даражада сир тутилдики, баҳсдан ҳам кўра мазкур беллашувни ким бошқариши интригаси ошиб кетди. ЎФА нимага асосланиб ҳакам номини бу даражада яширди, очиғи тушунарсиз. Факт шуки, бу жиҳат ўйинни ким бошқаришига бўлган қизиқишни икки баробарга оширди. Қўқонга эса иккита ҳакамлар гуруҳи ва шу куни захира ҳаками бўлган Виктор Серазитдинов ташриф буюрди. Баҳсни ким бошқаришини эса ўйинга саноқли соатлар қолганида эълон қилишди. Очиғи, бундай тажрибани илк маротаба кузатдим.


Қизиқ тарафи, Суперлигадаги "Қўқон-1912" - "Пахтакор" қарама-қаршилигини ҳар иккала ўйинини бошқарган Қосимов, кубок баҳсида ҳам бош ҳакам этиб тайинланди. Шу тариқа Шерзод Қосимов бир мавсум давомида "Қўқон-1912" - "Пахтакор" жуфтлигининг барча тўқнашувларини бошқариб борган ҳакам сифатида тарихда қолди.

Муҳими, ҳакам ўйин натижасига таъсир қиладиган қўпол хатоларга йўл қўймади ва ўйинни нисбатан анча силлиқ бошқарди. Фақатгина бир-икки вазиятда ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда хатоликларга йўл қўйди, бироқ бу натижага салбий таъсир кўрсатгани йўқ.

Ўйинга келадиган бўлсак, ҳар иккала жамоа очиқ футбол тарафдори эканлиги ҳакам хуштаги чалиниши биланоқ аён бўлди. "Пахтакор" 33-сонидаёқ рақиб дарвозасини ишғол этди. Қизиғи, жамоа ҳеч қандай тўп узатмаларисиз гол уришни уддасидан чиқди. Ҳавода вужудга келган Суюнов-Черан-Безерра комбинациясини Тиаго бир уринишда голга айлантирди. Бу вазиятда мезбонлар ҳимоячиси Ғиёс Комилов рақиб футболчисини кўздан қочиргани қимматга тушди.

"Қўқон-1912" ўтказилган голга жуда яхши реакция қилди ва тезлик билан ҳужумга отланди. Дастлаб жарима зарбаси, кейин пенальти. Жарима тўпидан йўлланган кучли зарбани Суюнов бартараф этди, аммо Холмуҳаммедовнинг "нуқта"даги зарбасини қайтариш "Пахтакор" посбонига насиб этмади. Натижада мувозанат тикланди.

Бироқ шу куни ҳужумкор тактикани танлаган Нўъмон Ҳасанов жамоаси ҳимояда жуда кўп қўпол хатоларга йўл қўйди. Натижада Ҳасанов танаффусдан сўнг ҳимоядаги ёмон ўйини туфайли ва ҳисобдан келиб чиқиб, Комиловни билан Маликжоновни майдондан олди ҳамда икки нафар ҳужумкор футболчиларни майдонга туширди. Комиловнинг марказий ҳимоядаги ўрни биринчи таймда таянч зонасида ҳаракат қилган Рустамов билан тўлдирилди. Ҳужумкор вингер сифатида ёрқин ўйин кўрсата олмаган Қувондик Рўзиев эса ўзини жойи марказга қайтарилди. Аммо бу ўзгаришлар якунда наф бермади. "Пахтакор"нинг ҳужумдаги максимал самарадорлиги ва ҳимоядаги ишончли ҳаракатлари эвазига "Қўқон-1912"нинг уринишлари бесамар кетди. Мезбонлар киритган ҳар иккала гол ҳам стандарт вазиятларидан сўнг урилди.

Танаффусдан кейин "Қўқон-1912" бир маротаба ўйинга қайтиш имкониятини хосил қилганди. Бироқ Носир Отақўзиевнинг яқин масофадан йўллаган чалқанча услубдаги супер зарбасини Суюнов ажойиб сейв орқали бартараф этди. Агарда шу вазиятдан мезбонлар унумли фойдалана олишганида ўйиндаги интрига яна қайтадан тикланарди ва "Қўқон-1912" вазиятни ўнглаш имкониятига эга бўларди.

Шундан сўнг "Пахтакор" яна икки  бор рақиб дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиқди. Шу куни "Пахтакор" маҳорат бобида рақибидан анча устун эканлигини амалда исботлади. Тан олиш керак, айни пайтда Арвеладзе жамоаси ўйин бўйича оптимал формада ва самардорлик борасида юксак кўрсаткич қайд этмоқда. Гонсалвеш марказий ҳужумдан ҳужумкор вингерга айлангани, Безерра ҳужумчи бўлгани ва жамоага Чераннинг қўшилгани жамоа ўйинини кескин кучайтириб юборди. Шунингдек, мазкур учала легионерларнинг натижали ҳаракатлари ҳам кескин ошгани кўриниб турибди.

Қайд этиш керакки, "шерлар"нинг ҳар бир ҳужуми айнан Черан орқали қурилмоқда ва Драган "Пахтакор"нинг ҳужумларига йўналиш беришда, беназир тўп узатмаларни амалга оширишда жуда фаол. Черан "Пахтакор"нинг ҳужумларини кескинлаштирувчи асосий фигурага айланиб улгургани ҳақиқат. Тиаго Безерра эса ҳал қилувчи голларни урадиган голеадорга айланди.

Гарчи ҳисоб йирик кўриниш олганига қарамасдан, "Қўқон-1912" кеча яхши ўйнаганини ҳам қўшимча қилиш лозим. Тўғри, ҳисоб анча каттариб кетди, бироқ жамоалар ўртасидаги тафовутдан келиб чиқилса, кечаги натижа кутилган воқелик. "Қўқон-1912" ўз олдига кубокда ғолиб чиқишни ёки ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишни мақсад қилаётган бўлса, унда жамоага юқори савияли ҳужумчи ва ярим ҳимоячиларни олиб келиш керак.

Кўп ҳолларда "Пахтакор" сафар қилган аксарият ўйинларда рақибни жуда "илиқ" кутиб олишади. Аммо Қўқондаги мухлислик ва ишқибозларнинг юксак маданияти алоҳида эътирофга лойиқ. Гарчи жамоаси йирик ҳисобда мағлубиятга учраб, финалдан маҳрум бўлишига қарамасдан, стадионга ташриф буюрган мухлислар рақибни ҳам олқишлаб қўйишни қойиллатишди. Европа стадионларида бўлгани каби маҳаллий ишқибозлар ғалабани тантана қилган жамоага мардларга тан беришни чиройли уддалашди. Ўзбек футболининг ватани бўлган Қўқонда бундай ажойиб футбол муҳити бўлиши янгилик эмас аслида.

Кеча футбол бўйича "Пахтакор" мастер-класс кўрсатган бўлса, қўқонлик ишқибозлар мухлислик қилиш борасида маҳорат дарсини ўтишди.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика