"Қўқон-1912"ни икки футболчи тарк этди

Mirjalol Normatov
25 июн 2023, 17:56
Про-лиганинг биринчи даврасини 3-ўринда якунлаган "Қўқон-1912" таркибида ўзгаришлар бошланди.

Олган маълумотларимизга қараганда, "Қўқон-1912" Муҳаммад Исаев ҳамда Бобур Қосимовлар билан шартномаларни бекор қилган ва улар иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказишади.

29 ёшли ҳужумчи Бобур Қосимов ушбу мавсумда 8 ўйинда майдонга тушди ва 378 дақиқада 1 гол урди. 28 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Муҳаммад Исаев эса 6 ўйинда 144 дақиқа ўйнаб, самарали ҳаракатлар амалга ошира олмади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia