UZ

Сўнгги янгиликлар

20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  4 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  1 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  20 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   14 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  53 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  3 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0 16:18Расман: Фабио Каннаваро – Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи!  52 15:52Конте: "Бу йил "Наполи" учун қийин бўлади"  2 15:23Гвардиола: "Умид қиламанки, футболчилар терма жамоадан соғлом қайтишади"  0 14:55"Сўғдиёна" Ғузорда "Шўртан" устидан ғалабани тантана қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

"Қўқон-1912": Ёшларимизнинг учинчи ғалабаси Янгиликлар

"Қўқон-1912": Ёшларимизнинг учинчи ғалабаси

Теглар :  Қўқон-1912ФарДУ
Фарғона Вилояти Ҳоким кубоги доирасидаги "Қўқон-1912" - “ФарДУ” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг илк дақиқаларидан олдинга ташланган вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида биринчи хавфли вазиятни 7-дақиқада вужудга келтиришди. Ислом Каримов жарима майдончасига кириб бориб зарба берди. Унинг зарбасига аниқлик етишмади.

14-дақиқада Дилшод Баратовнинг ўткир бўрчак остидан берган зарбасини “Талабалар” посбони қийинчилик билан бартараф этди. 42-дақиқада Сардор Исақов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Унинг узоқ масофадан берган зарабасини “талабалар” дарвозабони қайтаришга ожиз қолди. Биринчи бўлимда ҳар икки жамоада бир қатор қулай имкониятлар юзага келганига қарамай, бошқа тўп киритиш ҳеч кимга насиб этмади. Иккинчи бўлим ёшларимиз учун омадсиз бошланди. 48-дақиқада “ФарДУ” футболчиси  Сардор Масодиқов дарвозамизни аниқ нишонга олди.

68-дақиқада ёшларимиз яна олдинга чиқиб олишди. Ислом Каримов юзага келган имкониятдан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол этди. 78-дақиқада Иқбол Маликжоновнинг жарима майдончасига ошириб берган тўпи Ориф Мамажоновнинг ноаниқ зарбаси билан якун топди. Қолган дақиқаларда ҳам жамоаларда бир нечта имконият юзага келди. Аммо уларнинг барчаси самарасиз якунланди. Шу тариқа, Муҳсин Низомиддинов шогирдлари мусобақадаги учинчи ғалабасини қўлга киритди. “Қўқон-1912-2” жамоаси турнирдаги охириги учрашувини 3 февраль куни Андижоннинг “Ўз Тонг Хонг Ко” клубига қарши ўтказади.


“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”
“Д” гуруҳи
4-тур

“Қўқон-1912-2” – “ФарДУ” 2:1 (1:0)
Голлар
: Сардор Исақов-42, Ислом Каримов-68. – Сардор Масодиқов.

“Қўқон-1912-2”: 30. Ислом Абдуллаев,  5. Дониёр Тўлашев,  8. Ислом Каримов, 10. Иқбол Маликжонов, 11. Иброҳим Мухторов, 21. Достон Мелиқўзиев, 19. Шохрух Холматов, 22. Ориф Мамажонов, 25. Дилшод Баратов, 26. Сардор Исақов,  27. Исмоил Охунжонов.
Захира:
1. Муҳаммадали Собиров, 2. Муҳсин Баратов, 4. Маъмур Раҳимов, 6. Рамзбек Исақов, 14, Иброҳим Аҳмаджонов, 15. Мўмин Содиқжонов, 17. Аброр Эргашев.

“ФарДУ”: 1. Достон Мирхзаримов, 4. Зуҳриддин Раҳматов, 3. Хўжамурод Насриддинов, 6. Машҳур Ғуломов, 5. Достон Раҳимжонов, 21. Козим Аҳмаджонов, 14. Қаҳрамон Мамадалиев, 10. Шердор Туранов, 77. Бекзод Алижонов, 15. Шаҳбоз Мўминов, 8. Сардор Масодиқов.
Захира:  71. Фахриддин Мирзақосимов, 7. Ўткир Маҳмудов, 13. Аббос Салимжонов, 11. Акбар Собиров, 12. Собир Абдумўминов, 16. Рустам Солижонов, 17. Муҳаммадсодиқ Ҳакимжонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика