UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  1 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  3 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  4 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  9 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  11 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7 23:57"Реал" Конатени нишонга олди  2 23:28"Пахтакор" бугун Камолиддин Тожиевни бош мураббий этиб тайинлади, аммо унда Про лицензияси йўқ  7 23:14Расман: "Арсенал" Гёкерешни 63,5+10 млн еврога сотиб олди  10 22:58Гёкереш тиббий кўрикдан ўтди ва "Арсенал" билан шартнома имзолади (Фабрицио Романо)  3 22:35Назорат ўйини. "Нефтчи" ФарДУни аяб ўтирмади, Нимели ва Марушичдан дубль  8 22:17Александар Митрович - "Манчестер Юнайтед"нинг янги мақсади  3 21:45Назорат учрашуви. "Пахтакор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  8 21:22"Тоттенхэм" Родриго учун курашга киришди  2

“Қўқон-1912”: Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлади Янгиликлар

“Қўқон-1912”: Ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлади

Муҳсин Низомиддинов бошқарувидаги “Қўқон-1912” ёшлар жамоаси бугун ўзининг жорий мавсумдаги илк расмий ўйинини ўтказди.
Самарқандда “Динамо” ёшлар жамоаси меҳмони бўлган ёшларимиз сафарда ўйнашига қарамай, ғалаба сари дадил харакат қилди.

Дарвоқе, баҳсни “Қўқон-1912” бош мураббийи Рустам Абдуллаев бевосита стадионда кузатиб борди.
Айтиш лозимки, ҳар икки жамоа таркибида ҳам асосан ёшлар ўйнади. Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа ҳам гол уриш навбатма-навбат олдинга ўтган бўлсада, барибир ҳисоб очилмади.

Танаффус вақтида мураббийлардан керакли кўрсатмаларни олган ҳар икки клуб футболчилари майдонга чиқиб, ҳисобни очиш пайида бўлди. 50-дақиқа ўтиб бораётганида учрашувда илк гол киритилди. Ўнг қанотда тезкор футболчи Муҳаммаданас Ҳасанов мезбонлар жарима майдони ичига ёриб кириб, тўпни жамоадошига оширди. Бу вазиятда рақиб ҳимоячиси тўпни ўз дарвозасига киритиб юборди – 0:1.

Шундан кейин мезбонларни ҳисобни тенглаштиришга эътибор қаратди. Аммо ёшларимиз ҳимояда бехато ўйнайди ва рақибга имконият бермади.

Учрашув якунланиб бораётганида футболчиларимиз иккинчи голни ҳам нишонлаши ҳеч гап эмасди. 85-дақиқада Авазхон Маматхўжаев марказда рақибидан тўпни олиб қўйиб, олдинга интилди. Аммо у дарвозага ўзи зарба йўллашдан кўра, тўпни олдида турган шеригига узатишни лозим топди. Аммо ҳужумчи Азамат Турсунов дарвозабонни алдай олмади.

Баҳсда бошқа гол кузатилмади ва шу тариқа ёшларимиз мавсумни ғалаба билан бошлади. Кейинги турда “Қўқон-1912” ёшлар жамоаси ўз майдонида “Пахтакор” ёшлар жамоасини қабул қилади. Мазкур учрашув 21 март куни бўлиб ўтади.

13.03.2015
Ёшлар лигаси
"Динамо" - "Қўқон-1912" 0:1 (0:0).
Ҳакамлар:
Наим Қосимов (Қарши), Шерзод Қамаров (Самарқанд), Сардор Ҳакимов (Самарқанд), Жасур Қудратов (Самарқанд).
Назоратчи: Рашид Айтеков.
Гол: Лазизжон Нуритдинов, 50 (автогол)

"Динамо":
25.Муҳиддин Худоёров, 3.Саддам Боймаматов (C), 4.Бунёд Исроилов, 15.Лазизжон Нуриддинов, 17.Жасур Азимов, 22.Жасур Қурбонов, 33.Ислом Ҳамидов, 39.Муҳаммад Ражабов, 42.Миркомил Лоқаев, 55.Акбар Сиддиқов, 70. Рамиш Бобомирзаев.
Захира: 1.Рустам Тоштурдиев, 8.Амиржон Сафаров, 12.Шаҳбоз Гоипов, 21.Жонибек Кўчимов, 28.Дамиржон Тиллаев, 34. Ҳакимхон Аъламхомов, 95.Фирдавс Абдусалимов.

“Қўқон-1912”: 35.Муҳриддин Аҳмедов, 4.Ойбек Рустамов, 6.Равшан Ҳайдаров, 7.Азамат Турсунов, 8.Нодирбек Қўзибоев, 9.Лазизжон Назиров (C), 10.Иқболжон Маликжонов, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Маъруф Зокиржонов, 17.Исмоилжон Охунжонов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов.
Захира: 16.Ислом Абдуллаев, 11.Абдуқаҳҳор Ўктамов, 21.Достонбек Мелиқўзиев, 25.Аъзамжон Самижонов, 26.Бахтиёржон Абдубаннонов, 77.Дадахон Сулаймонов.

“Қўқон-1912” матбуот хизмати.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика