"Қўқон-1912" янги мавсумга Ўзбекистоннинг ўзида тайёргарлик кўради
		
		27 дек 2021 12:03
        Янгиликлар	
	 
				 
				"Қўқон-1912" янги мавсумга Ўзбекистоннинг ўзида тайёргарлик кўради
Бош мураббий мавсумга тайёргарликнинг аниқ режасини тасдиқлади. Унга кўра “шунқорлар”нинг янги мавсумга тайёргарлиги 5 босқичдан иборат бўлади.
04.01 – 09.01 Қўқон шаҳрида
11.01 – 21.01 Тошкент шаҳрида
25.01- 05.02 Фарғона шаҳрида
09.02 – 19.02 Тошкент шаҳрида
22.02 – 01.03 кунлари Қўқон шаҳрида машғулотлар олиб борилади.
Фарғона шаҳрида бўладиган “Ҳоким кубоги” турнирининг санаси аниқ бўлишига қараб, Фарғонадаги йиғин муддати 1-2 кунга ўзгариши мумкин.
Мана шу йиғинлар давомида жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар рўй беради ҳамда жамоа таркиби шакллантирилади. Янги мавсумга тайёргарлик режасидан бир қатор ўртоқлик ўйинлари ўтказиш ҳам мураббийларнинг режаларига киритилган. Йиғинлар давомидаги машғулотлар ҳамда ўртоқлик ўйинларидан фото ва видео материаллар, "Қўқон-1912" жамоасида бўладиган ҳар бир ўзгаришлар борасидаги маълумотлар жамоанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали азиз мухлисларга тезкорлик билан етказиб борилади", - деб ёзади "Қўқон-1912" матбуот хизмати.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар