UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Қўқон-1912": Водий дербиси 16:30да бошланади Янгиликлар

"Қўқон-1912": Водий дербиси 16:30да бошланади

Бугун "Қўқон-1912" Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал жавоб учрашувида доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади.

Жамоамиз аъзолари ушбу баҳсга муносиб тарзда тайёргарлик кўришди, десак муболаға бўлмайди. Айни дамда барчанинг кайфияти юқори. Мураббийлар штаби ҳам футболчиларни максимал даражада тайёрлашга ҳаракат қилишди. Бугун мухлислар ажойиб футбол гувоҳига айланишларига шубҳа йўқ.

Ушбу жамоаларнинг Наманганда бўлиб ўтган биринчи учрашувида вакилларимиз 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Ҳозирча устунлик биз томонда.

Кеча футболчиларимиз учрашув олдидан сўнгги машғулотни “Марказий” ўйингоҳда ўтказишди.

Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган учрашув соат 16:30да бошланади. Ўйин учун чипталар стадион кассаларида икки хил тоифада 10 000 ва 5 000 сўмдан сотилмоқда.

Барча футбол мухлисларни “Марказий” ўйингоҳга чорлаб қоламиз. Айнан мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари бугунги Водий дербисида жамоамиз аъзоларига қўшимча куч бағишлаши аниқ. Зеро, биз ҳар доим мухлислар билан фахрланиб келганмиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика