"Қўқон-1912": Ўринбосарларимиз дербида дуранг ўйнашди

Narzulla Saydullayev
23 фев 2018, 18:11
Бошланажак мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган Муҳсин Низомиддинов бошчилигидаги “Қўқон-1912” ўринбосарлари бугун Фарғонада “Нефтчи” ёшларига қарши назорат учрашувида майдонга тушишди.

Кичик дерби шиддатли ва кескин курашлар остида ўтиб, ўйинда жанговар дуранг 3:3 ҳисоби қайд этилди. "Қўқон-1912"дан голларни Иброҳим Ғофуров (2та) ва Достон Мелиқўзиевлар киртишди.

“Нефтчи” сафида асосий таркибнинг бир қатор ўйинчилар майдонга тушишганини айтиб ўтиш жоиз.

Ўтган йили Ёшлар лигасида бронза медалини қўлга киритган "Қўқон-1912" ўринбосарлари бу йил ҳам мухлисларни хурсанд қилишни мақсад қилишган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›