“Қўқон-1912”: “Металлург”га қарши ўйин учун чипталар сотувда

Narzulla Saydullayev
15 сен 2016, 13:03
Жамоамиз олий лиганинг навбатдаги турини ўз уйида Бекобод шаҳрининг “Металлург” клубига қарши ўтказади.

Ушбу ўйин учун чиқарилган чипталар бугундан бошлаб сотувга чиқарилди.

Чипталар “Марказий” ўйингоҳ кассаларида , икки хил тоифада, 10 000 ва 5 000 сўмдан сотилмоқда. Сиз азиз мухлисларни муҳим паллада жамоамизни қўллаб туришга чақирамиз. Зеро сизларнинг бевосита стадионда туриб қўллаб-қувватлашингиз футболчиларимизга қўшимча куч-ғайрат бағишлайди.

Эслатиб ўтамиз “Қўқон-1912” – “Металлург” учрашуви 17-сентябрь , шанба куни соат 17-00 да бошланади. Эртага 16-сентябрь куни эса бу жамоаларнинг ўринбосарлари учрашадилар. Ўринбосарлар ўртасидаги баҳс соат 16-00 да бошланади.

Барчангизни “Марказий” стадионда кутамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz