«Қўқон-1912» икки нафар футболчиси билан хайрлашди

Narzulla Saydullayev
18 фев 2018, 19:55
Янги мавсумга пухта ҳозирлик кўришга харакат қилаётган қўқонликлар бу йил ҳам селекция бўйича кўпчиликни эътиборини тортмоқда.

Айтишларича, Нўъмон Ҳасанов бошқарувидаги «Қўқон-1912» яқинда яна икки нафар ўйинчиси билан хайрлашган. Булар - дарвозабон Азиз Ашуров ва ярим ҳимоячи Иброҳим Раҳимовдир. Агарда жамоа таркибига назар солсак, ушбу маҳаллий футболчиларни йўқ эканлигини билиш қийин эмас. Ҳозирча Ашуров ва Раҳимовнинг қайси жамоага ўтгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia