UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  11 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

“Қўқон-1912”: “Бухоро”га қарши ўйин олдидан Янгиликлар

“Қўқон-1912”: “Бухоро”га қарши ўйин олдидан

Теглар :  Қўқон-1912Бухоро
“Қўқон-1912” жамоасини олдинда жуда муҳим баҳс кутиб турибди.

Буни яхши ҳис этиб турган футболчилар машғулотларга зўр беришган. Мураббийлар штаби ҳам футболчиларни ўйинга оптимал формада кириб боришлари учун бор имкониятларини ишга солишмоқда.



Хабарингиз бор, шанба куни Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳида вакилларимиз “Бухоро” клубини қабул қилишади.  Айни дамга келиб ҳар икки жамоа турнир жадвалида ёнма-ён жойлашган. Муроджон Исмоилов шогирдлари олти очко билан еттинчи ўринда бораётган бўлишса, Жамшид Саидов бошчилигидаги бухороликлар беш очко жамғарган ҳолда саккизинчи поғонадан жой олишган.

Жамоамиз учун мавсум старти муваффақиятли бошланганини таъкидлаш жоиз, “Қўқон-1912” ҳозирга қадар ўтказилган бешта (кубок баҳслари ҳам назарда тутилмоқда) учрашувда майдонга тушиб, тўртта ғалабага эришди.

“Бухоро” ҳам мавсумни яхши бошлади. Жамшид Саидов шогирдлари тўртта ўйиннинг икки ғалаба, икки дурангга эришган.

Кўриниб туридики, шанба куни мухлисларни шиддатли учрашув кутиб турибди.



“Қўқон-1912” – “Бухоро” учрашуви бошланиш вақтлари маълум бўлди. Эртага бўлиб ўтадиган ўринбосарлар баҳси соат 14:00да бошланади. Шанба кунги асосий таркиб ўйини эса соат 16:30 да белгиланган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика