"Қўқон-1912" бугун "Сўғдиёна" билан ўйнаймиз

Narzulla Saydullayev
23 янв 2017, 08:24
"Қўқон-1912"нинг янги мавсум арафасидаги иккинчи йиғини ҳам ўз поёнига етиб бормоқда.

3 январь куни Тошкентда бошланган иккинчи йиғин бугун якунига етади.

Мазкур йиғин давомидаги сўнгги назорат учрашуви бугун ўтказилади. Чилонзордаги Пахтакор акдемиясига  қарашли суъний майдонда "Қўқон-1912" Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши майдонга тушишади. Учрашув соат 12:00да бошланиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, бу кунга қадар Нўъмон Ҳасанов шогирдлари учта назорат учрашувида иштирок этишди.

“Сўғдиёна”га қарши кечадиган ўйиндан кейин иккинчи йиғин якунланади. Учинчи йиғин доирасида эса "Қўқон-1912" Фарғонада бошланадиган “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”да иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz