"Қўқон-1912" биринчи даврада сафардаги барча ўйинларда мағлуб бўлди

Narzulla Saydullayev
1 июл 2016, 15:19
Кеча олий лиганинг 15-туридан ўрин олган "Олмалиқ" - "Қўқон-1912" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда мезбонлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди. Шундай қилиб, "Қўқон-1912" дастлабки даврада сафарда ўтказган 7та ўйиннинг барчасида мағлубиятга учради.

Қўқонликлар ўз майдонларида 3та ғалаба ва 5та мағлубият қайд этишди. Сўнгги бор "Қўқон-1912" ўтган йилнинг 30 октябрь санасида сафарда ғалаба қозонган. Ўшанда Фарғонада "Нефтчи" доғда қолдирилганди.

"Қўқон-1912"нинг сафардаги ўйинлари учрашувлари:
"Пахтакор" - "Қўқон-1912" 4:0
"Насаф" - "Қўқон-1912" 1:0
"Металлург" - "Қўқон-1912" 3:1
"Навбаҳор" - "Қўқон-1912" 5:1
"Нефтчи" - "Қўқон-1912" 2:1
"Машъал" - "Қўқон-1912" 2:0
"Олмалиқ" - "Қўқон-1912" 3:2


Бундан ташқари Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ҳам биринчи даврада сафардаги барча ўйинларда ютқазган (6та ўйин 6та мағлубият).

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia