

Бугунги кунга келиб жамоа мураббийлар штаби кўригидан мувафақиятли ўтган беш нафар футболчи билан шартномалар имзоланди. Булардан икки нафари ҳимоячи, битта ярим ҳимоячи ва икки нафари ҳужум чизиғи вакиллари ҳисобланишади.
Ҳимоячилар Алишер Саматов, Дониёр Тўлашев, ярим ҳимоячи Собит Синдаров ва ҳужумчилар Отабек Ҳайдаров ҳамда Хамидилло Абдуҳамидовлар бундан буёғига "Қўқон-1912" жамоаси шарафини ҳимоя қилишади. Собит Синдаров ҳамда Хамидилло Абдуҳамидов жамоада ижара шартномаси асосида тўп суришади. Қолган футболчилар эса ҳуқуқий жиҳатдан жамоа"Қўқон-1912"га тегишли бўлишди. Мураббийлар штаби селекция ишларини давом эттиришмоқда.







