UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  2 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  0 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  6 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10 11:15 Ашраф Ҳакими: "ПСЖ ўз имкониятларидан фойдалана олгани йўқ"  1 10:45Футбол олами. Хайр, "Насаф", ОКМК ва "Локомотив": Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи якунлари   1 10:15Даврон Файзиев "Боруссия Дортмунд" - ПСЖ учрашуви ҳақида нима деди?  5 09:35Эдин Терзич: "Парижда дуранг қониқтиради, лекин биз ғалабани истаймиз"  3 09:05ПСЖнинг Дортмунддаги "қора" анъанаси давом этади   4 08:40Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"  9 08:17Луис Энрике: "Парижда жуда кучли жамоага айланамиз, чунки йўқотадиган нарсамиз йўқ"  7 07:50U-23 Осиё кубоги. Бугун финалдан олдинги матбуот анжумани бўлиб ўтади   5 07:20Рустам Абдуҳамидов: "Амалдаги финалчиларнинг чиқиб кетиши ва "Қизириқ" Ўзбекистон кубогининг сенсациясига айланди"  1

"Қўқон-1912" барча қарзларидан қутулди Янгиликлар

"Қўқон-1912" барча қарзларидан қутулди

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Янги мавсумга тайёгарлик кўришдан аввал "Қўқон-1912" жамоаси ўтган мавсумдаги қарздорликларни бартараф қилди. 

Ўтган мавсумдаги молиявий муаммолар сабабли жамоанинг қарзлари анча кўпайиб ва тўпланиб қолган эди. Бугунги кунга келиб жамоа барча ҳамкорлари, спорт кийимлари етказиб берувчи компания, меҳмонхоналар, транспорт хизмати кўрсатувчи ташкилотлар, хуллас, барча хизмат кўрсатувчи ҳамкорлар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди. 

Шунингдек, жамоада фаолият олиб бораётган ишчи ходимлар, мураббий ва футболчилар олдидаги бу йилги қарздорликлар бартараф қилинди. Фақат айрим футболчиларнинг ҳисоб-китобларига бироз аниқлик киритилмаганлиги сабабли қарздорлик мавжуд бўлиб турибди. Шу кунларда жамоа раҳбарияти жамоамиздан ҳақдор бўлган футболчилар билан ҳам ўзаро ҳисоб-китобларини якунлайди. "Шунқорлар" раҳбарияти янги мавсумга тайёргарликни ҳеч қандай қарздорликсиз бошлашни мақсад қилган", – дейилади хабарда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика