“Қўқон-1912” Бамба ва Азимов билан шартнома тузди

Narzulla Saydullayev
19 фев 2020, 13:50
Келаётган мавсумга тайёргарликни Тошкент шаҳрида олиб бораётган “Қўқон-1912” жамоаси ўз сафига икки нафар футболчини расман қўшиб олди.

Жамоа кўригида бўлиб турган Дидье Дрогбанинг ватандоши бўлмиш Якуба Бамба, энди расман “шунқор”га айланди. Қўқонликлар раҳбарияти ивуарлик футболчи билан мавсум якунига қадар шартнома имзолади. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Якуба Бамба жамоа сафида 91-рақамда майдонга тушадиган бўлди.



Шунингдек “Бунёдкор” футбол клуби тарбияланувчиси бўлган Сардор Азимов ҳам келаётган мавсумни Бахтиёр Ашурматов қўл остида ўтказади.

Ярим ҳимоя чизиғи вакили бўлган бу футболчи олдинги мавсумларда суперлиганинг “Бунёдкор”, “Навбаҳор”, “Сўғдиёна”, “Андижон” каби клубларида тўп тепиб бирмунча тажриба орттирган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz