UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  0 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  9 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

“Қизилқум” юқори ўринларни кўзламоқда Янгиликлар

“Қизилқум” юқори ўринларни кўзламоқда

Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси ҳам янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Кончилар айни чоғда ўз қароргоҳида учинчи босқич ўқув-машғулот йиғинини олиб боряпти.
Йиғинда ўттиз нафардан зиёд футболчи иштирок этмоқда. Машғулотлар Навоийдаги “Ёшлар” спорт мажмуасида кунига икки маҳалдан ташкил қилинаётир.

  Хўш, ўтган мавсумни ўзига муносиб бўлмаган поғонада якунлаган кончиларнинг амалдаги йилдаги режалари қандай? Таркибда қандай ўзгаришлар бор?

  Куни кеча “Қизилқум” профессионал футбол клуби ижрочи директори Ҳамиджон Актамов Навоий вилоят футбол федерацияси президенти, вилоят ҳокими Эркин ТУРДИМОВ қабулида бўлиб, янги мавсумга тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар ва режалар хусусида ахборот берди.

  Фурсатдан фойдаланиб, клуб матбуот хизмати Ҳамиджон Актамовдан интервью олди.

  — Жамоамиз ўтган мавсумда чемионатни 11-поғонада якунлади ва бундан мухлислар олдида хижолатдамиз, — деди Ҳамиджон Ғуломович. — Шу боис, янги мавсумда олдимизга жиддий мақсадлар қўйилади. Вилоят футбол федерацияси, футбол клубимиз муассиси ва хомийлари жамоамизни ҳар томонлама муносиб қўллаб-қувватлар экан, “Қизилқум” жамоаси аъзолари фақат юқори ўринлар учун курашиши лозим, деб биламан. Бунинг учун амалдаги йилда барча зарур шарт-шароитлар яратилади.

  —Таркибда қандай ўзгаришлар бор?

  — Якунланган чемпионатда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган бир неча футболчи бошқа клублар таркибида ўз омадларини синаб кўришга қарор қилишган. Жумладан, Руслан Вагапов (“Металлург”), Наврўзбек Алимов (“Пахтакор”), Самандар Шодмонов, Элдор Бойматов (“Шўртан”)га таркибимизда тўп сургани учун раҳмат айтамиз ва келгуси фаолиятларида омадлар тилаймиз.

  Ўз навбатида бошланажак мавсум олдидан ўқув-машғулот йиғинларимизга янги футболчиларни жалб этганмиз. Селекция ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирда ярим ҳимоячилар украиналик Андрей Деркач (“Машъал”), Бобур Маъмиров (“Богатир” Россия),  ҳужумчилар Баҳриддин Ваҳобов (“Бухоро”), украиналик Вячеслав Шевченко (“Биркиркара” Мальта), Феруз Бобоқулов, Хуршид Йўлдошев (“Оқтепа”)лар машғулотларда иштирок этяпти. Шунингдек, мамлакат ёшлар лигасида жамоамиз шарафини ҳимоя қилган умидли футболчилардан Нуриддин Раҳматуллаев, Азиз Назаров, Бобур Искандаровларни асосий таркибга жалб қилдик.

  “Қизилқум”, “Нефтчи” жамоаларидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар эътиборига тушган моҳир ҳимоячи Акмал Холиқов янги мавсумдан бошлаб, мураббийлар штабида иш бошлайдиган бўлди. Бу йилдан эътиборан жамоа ёшлари билан мураббий Обид Худоёров ишлайди. Ундан умидимиз катта. Обиднинг ўз вақтида ажойиб ҳужумчи бўлганлигини нафақат “Зарафшон” ва “Қизилқум”, балки “Насаф” жамоаси ишқибозлари ҳам яхши билишади, эслашади. Ёшлар лигасида асосий эътибор асосан маҳаллий футболчиларга қаратилиши кўзда тутилган.

  — Мавсум тайёргарлиги бўйича режалар қандай?

 — Жамоа аъзолари ўтган йилнинг декабрь ойидан машғулотларни бошлашган. Мавсумга бир неча босқичда ташкил этиладиган йиғинлар орқали ҳозирлик кўрилиши белгилаб олинган. Январь ойи бошида Тошкентдаги “Футбол-МЕД” спорт-соғломлаштириш марказида асосий таркиб ўйинчилари ва номзодлари тиббий кўрикдан ўтдилар. Сўнгра пойтахтда икки ҳафталик йиғин уюштирдик. Бир нечта ўртоқлик учрашувларида янги номзодлар хатти-ҳаракати кузатилди. Айни чоғда жамоамиз Навоийда машғулотларни давом эттиришяпти. Февраль ойининг биринчи ярмида жамоа аъзолари тайёргарлик машғулотларини Тошкентда давом эттирадилар. Мамлакатимиз олий ва биринчи лига жамоалари билан ўртоқлик ўйинлари ўтказилади.

 — Маълумотларга қараганда, бу йил мавсум арафасида “Қизилқум” футболчилари хорижда йиғин ўтказишни режалаштираётган экан...

  — Ҳа, албатта. Жамоамиз 19 февраль — 3 март кунлари Анталия (Туркия)да ўқув-машғулот йиғини ташкил этади. Мазкур йиғин доирасида Украина, Польша, Руминия, Белоруссия ва Россия юқори дивизиони футбол клублари билан синов-назорат учрашувлари уюштирилади. Шунингдек, Туркиядаги йиғин давомида мураббийлар штаби Грузия, Нигерия давлатларидан бир неча легионер футболчиларни кўрикдан ўтказишади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика