UZ

Сўнгги янгиликлар

11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  1 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  4 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  4 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  16 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  17 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  110

“Қизилқум” Янги йил байрамини тантана қилди Янгиликлар

“Қизилқум” Янги йил байрамини тантана қилди

Теглар :  Қизилқум
Куни кеча Навоийдаги “Қизилқумцемент” ҳиссадорлик жамияти сиҳатгоҳида “Қизилқум” футбол клуби аъзолари Янги йил байрами муносабати билан жам бўлдилар.

Унда нафақат “Қизилқум” жамоаси аъзолари, балки “Гули” футболчи қизлари, вилоят раҳбарлари, хомийлар ва бошқа кўплаб меҳмонлар қатнашдилар.

Тантана аввалида Навоий вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Эркинжон Турдимов сўзга чиқди ва йиғилганларни байрам билан табриклади.

—  “Қизилқум” жамоаси икки йил олдин миллий чемпионатимизни ўн биринчи поғонада якунлаган эди, — деди Эркинжон Оқбўтаевич. — Бу йил эса футболчиларимиз мавсумни ўнинчи поғонада ниҳоясига етказди. Агар шу тарзда ўсишга эришиладиган бўлса, “Қизилқум”нинг чемпионлигини яна тўққиз йил кутишга тўғри келаркан. Мамлакатимида шахсан Юртбошимиз ташаббуслари билан миллионлар ўйини жадал оммавийлашиб, ривожланиб бормоқда. Навоийда миллий чемпионатимизда совринли ўринлар учун курашадиган жамоани шакллантириш учун барча шарт-шароитлар етарли. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Навоийда “Ёшлар” спорт мажмуасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Айниқса, мазкур спорт иншооти яшил майдонининг юқори сифатли майса билан қопланганлиги нафақат футболчиларни, балки мухлислар кайфиятини ҳам кўтариб юбориши табиий. Бундай стадионда кучли ва ҳар жиҳатдан шаклланган жамоалар футбол ўйнаши лозим. Шундай экан, биз футболчиларимиздан чиройли футбол ва юқори натижалар кутадиган пайт келди, деб ўйлайман.

—  Бундан бир неча йил олдин “Қизилқум” жамоаси олий лигадан тушиб кетмаса бўлди, деган ҳадик билан мавсум охирини кутардик, — дейди Навоий кон-металлургия комбинати касаба уюшмаси раиси Исроил Раҳматов. — Мана аста-секин жамоа аъзолари чемпионатда ўз ўйинларини топиб боришмоқда. Энди футболчиларимизнинг совринли ўринлар учун курашадиган фурсати етди. Барчангизни кириб келаётган Янги — 2016 йил билан табриклар эканман, сизларга бир хушхабарни етказиб қўймоқчиман. “Қизилқум” жамоаси аъзоларига келаси мавсум олдидан хорижий русумдаги янги ва  замонавий автобус тақдим қиламиз.

—  “Қизилқум” жамоасини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда кўмаклашаётганимиздан хурсандмиз, — дейди “Қизилқумцемент” ҲЖ раиси Рустам Айходжаев. — Футболчиларимиз чемпионат кучлилари сафига қўшилса бундан бошимиз осмонга етарди. Жамоамизнинг кўпсонли мухлисларимизни қувонтирадиган ўйинлар намойиш этиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Тадбирда вилоятнинг бир гуруҳ хонандалари ўзларининг дилтортар куй-қўшиқлари билан йиғилганлар кўнглини шод этди. Айниқса, “Қаҳ-қаҳа” қизиқчилар гуруҳи чиқишлари байрам файзига янада файз қўшди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика