

"Қизилқум" клуби ҳужумчилари Воҳид Шодиев, Азамат Алланиязов ва дарвозабон Умид Хонимқулов иккинчи даврани бошқа жамоада ўтказади.
Навоийликлар ушбу футболчилар билан битимни бекор қилишмоқчи.
Ҳамиджон Актамов бир неча бор ҳужум чизиғи вакилларининг ўйинидан қониқиш хосил қилмаётганини таъкидлаб келганди.
Умид Хонимқулов эса биринчи даврада Артём Макосинга рақобатда ютқазди ва асосан захирада қолди.
Тез орада "Қизилқум" сафида янги ҳужумчилар пайдо бўлиши кутилмоқда.



