UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41"Реал Сосьедад" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  1 18:00"Қўқон-1912" — "Қизилқум" 1:1 (матнли трансляция)  7 17:57Суперлига. "Пахтакор" – "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:43"Арсенал" — "Ноттингем Форест". Таркиблар маълум  14 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  0 12:32Гави тахминан икки ойни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:58"Монтеррей" Марсьяль трансферини эълон қилди  1 11:20Февзи Давлетов: "Навбаҳор" билан ўйинда биз ғалабага яқинроқ эдик"  6 10:58Азиз Ибрагимов: "Учрашув дерби мақомида ўтади, аммо ғалаба "Пахтакор"ники бўлади"  15

"Қизилқум" - "Қўқон-1912" учрашувидан фотожамланма Янгиликлар

"Қизилқум" - "Қўқон-1912" учрашувидан фотожамланма

Олий лиганинг 18-турида "Қизилқум" футболчилари иккинчи даврадаги илк ғалабани тантана қилишди.

Учрашувда гарчи меҳмонлар ҳимоячиси Дарко Гожкович ҳисобни очган бўлсада, Ҳамиджон Актамов шогирдлари етти дақиқа ичида Рибкин қўриқлаётган дарвозани уч бор аниқ нишонга олиб, иродали ғалабани тантана қилишди.


Учрашувни ФИФА рефериси Олим Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди...


Жамоа сардорлари ўйин олдидан анъанавий фотосуратга тушишди...


"Қизилқум" жамоасининг жанговар таркиби..


Одатдагидек мезбонлар ишқибозлари бутун ўйин давомида севимлиларини қўллаб-қувватлаб туришди..


Шерали Жўраев ўнг қанотда фаоллик кўрсатди...


Шу куни "Қизилқум" сафида илк марта асосий таркибда майдонга чиққан Отабек Исроилов меҳмонлар сардори Акмал Холмуродов билан тўп учун курашда...


"Қизилқум" бош мураббийи Ҳамиджон Актамов ўйинни хавотир билан кузатмоқда..

 "Қўқон-1912" матбуот хизмати ташаббуси билан  учрашув mycujoo.tv сайти орқали онлайн трансляция қилинди.


Меҳмон жамоа раҳбарияти ҳам мухлислар орасидан ўйинни кузатиб борди...


"Қўқон-1912" устози Нўъмон Ҳасанов шогирдларининг биринчи бўлимдаги ҳаракатларидан қониқмади...


Яна Исроилов-Холмуродов қарама-қаршилиги...


"Қизилқум"нинг тиниб тинчимас ярим ҳимоячиси "ака Эшон" - Илҳом Юнусов шеригига ажойиб тарзда тўп узатмоқда...


Самандар Шодмонов шу куни анча фаол ҳаракат қилди...


"Қизилқум" марказий ҳимоячиси Шукурали Пўлатов ҳаводаги курашларда рақибга имкон бермади...


Учрашувни 6501 нафар томошабин бевосита стадиондан кузатиб борди...


САнинг навоийлик юзерлари ҳам одатдагидек учрашувга ташриф буюришган...


"Қизилқум" сардори Эркин Бойдуллаев жамоасининг навбатдаги ҳужумини ташкил этмоқда...


"Қўқон-1912"нинг сербиялик легионери Филип Раевац мезбон ҳимоячилар томонидан қаттиқ "қўриқланди"...


Раевац бу гал қанот ҳимоячиси Шерали Жўраев билан тўп учун курашда...


Юқорироқ, тезроқ, чаққонроқ...


Суҳроб Бердиев: -Олим ака, узр, хоп, узр дедимкуууу:)


Никита Рибкин етти дақиқа ичида учта гол ўтказиб юборди ва иккинчи бўлимда захирага олинди...


Гол қувончи!


Самандар Шодмонов жамоадошларидан ўзига хос тарзда табрик қабул қилиб олмоқда...


Зокиров ўз голини мухлисларга бағишлади...



Роналдо услубида гол нишонлаш...


Жамоадошларидан табрик қабул қилиб олаётган Отабек....


Учинчи гол муаллифи Ғайрат Жумаев "олқишлар" остида қолиб кетди....


"Қизилқум" ишқибозлари сардори Шаҳриддин Ишназаров севимлиларидан хурсанд....

ҒАЛАБА!!!


"Қизилқум" матбуот хизмати.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика