UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  0 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  0 14:00САфарда. Тоҳир Кападзе ўғли Тимурнинг қарори, ҳоким билан учрашув, мухлисларга мурожаат...  1 13:36"Челси" Испания терма жамоаси форварди трансфери устида ишламоқда  1 12:51Расман: Йилдиз "Ювентус" билан шартномасини узайтирди  1 12:25"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи  4 11:55ПСЖ Энрике билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 11:35САфарда. "Бухоро" меҳмони. Хомяков ва Виталий Денисовдан интервью  1 11:05Левандовски Месси ва Роналдунинг натижасини такрорлади  3 10:40Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади  41 10:05Илёс Зейтуллаев: "Жамоам борини бериб ҳаракат қилмоқда"  0 09:40Жавоҳир Илёсов: "Бугун 18 ёшга тўлдим. Ҳар доим оиламдагилар биринчи табриклашади"  2 09:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  99 08:50Бобур Йўлдошев: “Мавсумни яхши ниятлар билан бошлаймиз, мухлислар ўтган йилгидан кўпроғини кутишади”  1 08:20Шаҳбоз Умаров: “Қозоғистон чемпионати ўсди, у ерни кучсиз деганларга Суперлигада ҳам ўзимни кўрсатмоқчиман”  2

"Қизилқум" мавсумни йирик ғалаба билан бошлади Янгиликлар

"Қизилқум" мавсумни йирик ғалаба билан бошлади

Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Сўғдиёна" учрашуви бўлиб ўтди.
ЯНГИЛАШ

Ўйин соат 17:00да бошланди.

2-дақиқада меҳмонлар дастлабки жарима зарбасини амалга оширишди. Музаффаровнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди!

7-дақиқада майдоннинг ўнг қанотидан Миржалол Қурбонов ҳаволатиб жарима майдончасига тўпни узатди. Ҳимоячилардан дадилроқ ҳаракат қилган Баҳриддин Ваҳобов рақиб дарвозасини ишғол этди - 1:0.


11-дақиқа. Учрашув мезбонларнинг шиддатли ҳужумлари остида давом этмоқда. Чап қанотдан Шерали Жўраевнинг жарима майдончасига узатган тўпини ҳимоячилар катта қийинчилик билан қайтарди.

12-дақиқа. Вячеслав Шевченконинг жарима майдончасига узатган тўпини Баҳриддин Ваҳобов "Сўғдиёна" жамоаси дарвозасига йўллади - 2:0.

16. "Сўғдиёна" жамоаси аъзоси Музаффаржон Музаффаровнинг дарвозадан чамаси 20 метрлар узоқликдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ.

18. "Қизилқум" ҳамон ташаббусни ўз қўлида ушлаб турибди. Деркачнинг кучли зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Шевченко дарвозага йўллашда бироз шошилди. Зарба ноаниқ.

22. Мезбонлар бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. "Сўғдиёна" ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига чиқазиб юборди. Аут..

23. Меҳмонлар ўйинчисига нисбатан Қамбаров қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди.

30. Миржалол Қурбонов майдоннинг ўнг қанотидан тўпни аутдан ўйинга киритди. Ғайрат Жумаевнинг боши билан дарвозага йўллаган зарбасини Михаил Наумов маҳорат кўрсатиб ушлаб олди.

32. "Қизилқум" аъзоси Алишер Саноев тўпни олдинги чизиқда ҳаракат қилаётган Вячеслав Шевченкога етказиб берди. Аммо бу вазиятда яна Наумов ўзини кўрсатиб тўпни ушлаб олди.

35. Алишер Саноев жарима тўпини амалга оширилди. Ҳаволатиб жарима майдончасига узатилган тўп учун курашда Шевченко дарвозабон билан тўқнашиб кетди.

37. "Сўғдиёна"нинг кам сонли ҳужумларидан бирини дарвозабон Эркин Жабборов осонликча бартараф этиб, тўпни ушлаб олди.

39. Меҳмонлар ўз жарима майдончалари яқинида ўйин қоидасини бузди. Акмал Рустамовнинг кучли зарбасини Михаил Наумов ушлаб олишга муваффақ бўлди.

45. Миржалол Қурбоновнинг ўнг қанотдан жарима майдончасига узатган тўпини ҳимоячи катта қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқазиб юборди.

- Биринчи бўлим тугади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

46. Акбар Саттаев ўрнига Собир Ҳамидов тушди

47. Собир Ҳамидовнинг мезбонлар дарвозасига йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонни тарк этди.

55. Бош ҳакам Ҳасан Рўзиев майдон марказида Деркач тўпни атайлаб қўли билан ўйнади деб ҳисоблади ва огоҳлантирди.

56. "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси майдон марказида ўйин қоидасини бузди ва унга ҳам сариқ карточка кўрсатилди.

62. Майдоннинг ўнг қанотида Анвар Ражабов жарима тўпини ўйинга киритди. Ҳаволатиб жарима майдончаси ичкарисига етказиб берилган тўпга ҳаммадан баланд сакраган дарвозабон Эркин Жабборов эгалик қилди.

67. Шерали Жўраевнинг чиройли пасидан сўнг, Баҳриддин Ваҳобов ўзининг хет-тригини нишонлади - 3:0.

69. Алишер Саноевнинг майдоннинг чап қанотидан жарима майдончаси ичига узатган тўпини Вячеслав Шевченко қийинчиликсиз рақиб дарвозаси тўрига жойлади - 4:0.

71. Анвар Ражабовнинг пасидан сўнг Музаффар Музаффаров гол урди - 4:1..

75. "Қизилқум" — "Сўғдиёна" жамоалари учрашувини стадионнинг ўзидан 9781 нафар томошабин кузатмоқда.

83. Тўп учун кураш асосан майдон марказида давом этмоқда. Ташаббус ҳамон мезбонлар томонида.

87. Алишер Саноев ҳамда Баҳриддин Ваҳобов "девор" услубида ўйнаб жарима майдончасига кириб борди. Алишер деярли яккама-якка қолган вазиятда Наумов маҳорат кўрсатди.

90. Ўйин тугади.


«ҚИЗИЛҚУМ» – «СЎҒДИЁНА» 4:1
14 март 2015. Навоий. "Ёшлар" стадиони. 17:00
Ҳакамлар:
Ҳ.Рўзиев, О.Абдувасилов, С.Шоюсупов, Э.Турсунов.
Назоратчи: Б.Галеев.

Голлар: Бахриддин Ваҳобов 7, - 1:0 (Миржалол Қурбонов). Бахриддин Ваҳобов 15, - 2:0 (Вячеслав Шевченко). Баҳриддин Ваҳобов 67, - 3:0 (Шерали Жўраев). Вячеслав Шевченко 69, - 4:0 (Алишер Саноев). Музаффар Музаффаров 71, - 4:1 (Анвар Ражабов)

«Қизилқум»: 1.Эркин Жабборов, 8.Акмал Рустамов, 9.Вячеслав Шевченко, 10.Баҳриддин Ваҳобов (54.Бобуржон Искандаров, 87), 11.Алишер Саноев, 14.Файзулло Қамбаров (50.Георги Квесиешвили, 75), 20.Ғайрат Жумаев, 21.Миржалол Қурбонов, 23.Шерали Жўраев, 33.Андрей Деркач (6.Фаррух Ҳайдаров, 79), 92.Азизбек Усмонов.

Заҳира: 12.Артём Макосин, 7.Жамшид Шоҳназаров,24.Асқаржон Муҳиддинов,26.Алишер Ҳолиқов, .

«Сўғдиёна»: 1.Михаил Наумов, 3.Илҳом Комилов, 4.Элёр Орипов, 5.Акбар Саттаев, 9.Анвар Ражабов (7.Санжар Рашидов, 76), 13.Элёр Жаҳонов (29.Санжар Риҳсибоев, 73), 17.Музаффаржон Музаффаров, 20.Вусол Магеррамов, 21.Акмал Абдураҳмонов, 23.Бобир Қосимов, 24.Асилжон Бегимқулов(сардор)

Заҳира: 31.Михаил Спиридонов, 6.Собир Ҳамидов, 8.Суҳроб Қобилов, 19.Сардор Қаҳҳоров, 22.Сайдулло Раҳматов.

Огоҳлантиришлар: Файзулла Қамбаров 23
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика