

Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг Техник ривожлантириш бошқармаси илмий-методик гуруҳи мутахассислари педагогика фанлари номзоди, профессор Шамиль Исеев бошчилигида тўртта йўналиш бўйича футболчиларнинг ҳолатини назоратдан ўтказишди. 30 метрга югуриш, турган жойдан узунликка сакраш, 7х50 метрга югуриш ҳамда "Yo-Yo" тест машқларини футболчилар амалда синаб кўришди.
Тест-синовлари якунлари ЎФА методик марказида таҳлил этилгач, маълум қилинади.



