UZ

Сўнгги янгиликлар

15:08"Локомотив" назорат учрашувида "Динамо"дан устун келди  0 14:40Санчо Рэшфорднинг "Астон Вилла"га ўтганига муносабат билдирди  3 14:28ПФЛга мурожаат. Про лигадаги сукунат қачон тугайди?  0 14:11"Сурхон" ПФКга янги Бош директор тайинланди  1 13:23"Фулхэм" "Рома" футболчисини ижарага олмоқчи  0 12:55"Ал Гарафа" - "Пахтакор". Ўзаро ўйинларда устунлик Қатар клубида  6 12:37Жон Стоунз: "Арсенал"га қарши ўйин учун мухлислардан кечирим сўрайман"  4 12:13Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди  0 11:57Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг вазияти ҳақида гапирди   15 11:29"Насаф" Туркияга учиб кетди  3 10:52Рамос янги жамоасида қанча ойлик олиши маълум  3 10:19«Навбаҳор» футболчилари Суперлига-2025 қуръаси ҳақида фикр билдирди  2 09:45Клаудио Раньери кечаги учрашувда нега асосий таркибда ўзгаришлар қилганини тушунтириб берди  13 09:13Sofascore. Кечаги учрашувда «Ман Сити» ҳимоячилари неча баҳо олишди?  16 08:40Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Наполи»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  12

"Қизилқум" бугун "Навбаҳор" билан ўйнайди Янгиликлар

"Қизилқум" бугун "Навбаҳор" билан ўйнайди

Хабирингиз бор, давралар оралиғида юзага келган танаффусдан унумли фойдаланишни кўзлаган Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси 4 июлда пойтахт вилоятининг "Билдирсой" соғломлаштириш оромгоҳига йўл олганди.
Кончилар бу ерда бир ҳафталик йиғин ташкил этдилар. Унда асосан футболчиларнинг жисмоний тикланишига эътибор қаратилди.

"Қизилқум" футбол клуби матбуот хизматининг хабар беришича, режага кўра, Юрий Лукин шогирдлари 12 июлдан бошлаб навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини  Тошкентда давом эттиряптилар. Унда кунига икки маҳалдан машғулотлар ўтказиляпти.

Йиғин доирасида "Қизилқум" жамоаси олий лига клублари билан бир неча назорат учрашувларида майдонга тушишни режалаштиришган. Дастлабки ўртоқлик учрашуви бугун, яъни 14 июль куни Наманганнинг "Навбаҳор" вакиллари билан бўлиб ўтади. Учрашув пойтахт вилоятининг "Дўстлик" стадионида уюштирилади.

Кончилар мазкур йиғин давомида бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказадилар. Жумладан, улар қаторида Грузия, Украина, Россиядан ҳам легионер футболчилар таркибга қўшилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум" жамоаси иккинчи давранинг илк ўйинини ўз майдонида 3 август куни ўтказади. Шу куни Тошкентнинг "Бунёдкор" футболчилари навоийликлар меҳмони бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика