

Мураббий бугун Қирғизистон ФФ янги президенти Канатбек Маматов қабулида шартномага имзо чекди. Александр Крестинин жамоани ЖЧ-2022 ва Осиё Кубоги-2023 саралашига тайёрлайди. Бу ҳақда ҚФФ расмий сайти хабар берди.
Александр Крестинин:
— Қирғизистон терма жамоасида ишлашда давом этишимдан хурсандман. Жамоа ўзи учун биринчи Осиё Кубогига яхши тайёрланди ва натижа тўғри йўлдалигимизни кўрсатди. Шундай давом этишни истаймиз. Ёшлар алоҳида эътибор қаратамиз. Улар терма жамоа келажаги. Олдимизга қўйилган мақсадларга эришиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.



