UZ

Сўнгги янгиликлар

22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  7 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  4 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  1 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3 19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  13 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  15 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  6 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  8 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  6 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  3

Қирғиз Республикаси устози: "Биз қилган ўзгаришлар рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирди. Бугун уларни хайрон қолдира олдик" Янгиликлар

Қирғиз Республикаси устози: "Биз қилган ўзгаришлар рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирди. Бугун уларни хайрон қолдира олдик"

Қирғиз Республикаси терма жамоаси бош мураббийи Максим Лисицин ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

"Бундай ўйинларда майдонга тушиш қийин иш. Мен йигитларга кўрсатган ўйинлари учун миннатдорчилик билдирдим. Чунки улар бу ўйинларга тайёргарлик жараёнида катта ҳажмдаги ишни бажаришди, бизга умид бера олишди. Биз ростдан ҳам очко олишни истагандик, афсуски, буни иложи бўлмади. Бу каби юқори даражада етарли тажрибамиз бўлмагани учун эмоцияларимизни жиловлай олмадик. Шу сабабли бугунги ўйин бизнинг фойдамизга ҳал бўлмади. 

Тайёргарлик учун қисқа вақт бўлишига қарамай, бугунги ўйинга яхши тайёрландик, таркибни танладик. Сиз Аликуловни Кенжабаевга алмаштирганим ҳақида гапирдингиз, аммо таркибда жуда кўп ўзгаришлар бўлганди. Ўйин пайти ҳам кўрдикки, бу ўзгаришлар рақибга бир қанча ноқулайликлар туғдирди. Иккита гол урдик, аммо қаердадир бироз таваккал қилдик. Футболда таваккал қилиш керак. Бугун рақибни кутилмаган ҳолатлар билан хайрон қолдира олдик. Ҳар сафар ҳам бундай бўлмади, рақибга ҳам етарлича кўп имконият қолдирдик ва улар ўз вазиятларидан фойдаланиб кетишди. Биз керакли хулосани чиқарамиз ва тайёргарлик кўришда давом этамиз. Бундай ўйинлар жамоа учун, айниқса, ёш футболчилар учун тажриба бўлади. Кейинги йиғинларда янада кучлироқ бўла оламиз деб ўйлайман", -дейди Максим Лисицин.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика