

Қирғиз Республикаси терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов фаолиятини Ўзбекистон чемпионатида давом эттириши мумкин.
Манбанинг хабар беришича, 27 ёшли футболчига Наманганнинг “Навбаҳор” клуби асосий даъвогар бўлиб турибди.
Абдураҳмонов 2021/22 йилги мавсум Тошкентнинг "Бунёдкор" шарафини ҳимоя қилган.
Эслатиб ўтамиз, "лочинлар" Осиё Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига йўл олган.



