UZ

Сўнгги янгиликлар

09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  2 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  9 08:14"Сўғдиёна" ҳужумчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:47Неймар "Сантос"ни "тортиш"да давом этмоқда. Бу сафар ҳужумчи хет-трик қайд этди  0 07:25Сербия терма жамоасининг собиқ футболчисини "Андижон"га ўтмоқда  5 03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  14 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  6 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  45 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  5 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  6 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1

Қирғиз Республикаси терма жамоаси асосий ҳужумчиси бир ойга сафдан чиқди Янгиликлар

Қирғиз Республикаси терма жамоаси асосий ҳужумчиси бир ойга сафдан чиқди

Қирғиз Республикаси терма жамоаси ва Эроннинг "Истиқлол" клуби ҳужумчиси Жоэль Кожо жароҳат сабаб камида 4 ҳафтага сафдан чиқди.

Бу ҳақида АЗИЯ-СПОРТ телеграм канали хабар бермоқда. 

Кожо Эрон чемпионати доирасидаги "Мес Рафсанжан"га қарши баҳсда жароҳат олган (0:0).

"Ўйиндан кейин форвард махсус тиббий кўрикдан ўтган. Унинг натижалари эса Жоэль Кожо тиззаости мушакларидаги муаммо туфайли камида 4 ҳафта майдонга туша олмаслигини кўрсатди. Айнан тўрт ҳафтадан кейин биз унинг жисмоний ҳолатини қайта текширувдан ўтказамиз. У тўлиқ тайёр бўлганидан кейингина жамоавий машғулотларга қайтади, - деди Эрон клуби шифокори.

Натижада, Жоэль Кожо Элит Осиё Чемпионлар Лигасида Қатарнинг "Ал Райян" клубига қарши муҳим ўйинда ҳам жамоасига ёрдам бера олмайди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси 20 март санасига белгиланган.


Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика