UZ

Сўнгги янгиликлар

23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  4 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  17 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  66

Қайси бири Салаҳ? Мисрда Салаҳнинг "эгизаги" топилди ФОТО Янгиликлар

Қайси бири Салаҳ? Мисрда Салаҳнинг "эгизаги" топилди ФОТО

Жаҳон футболида Мессига қуйиб қўйгандек ўхшаш мухлисни кўргансиз. "Ливерпуль" жамоаси етакчиси Муҳаммад Салаҳнинг "эгизаги"ни кўрганмисиз?

2016 йили "Лестер" АПЛ чемпиони бўлганида Жейми Вардининг эгизаги машҳур бўлиб кетганди. Хаттоки улар байрамни бирга нишонлашган.



Ўтган йили Эронда Мессига қуйиб қўйгандек ўхшаш Ризо Парастеш ОАВда машҳур бўлиб кетганди. Кўпчилик Ризо Парастеш соч турмаги ва соқолини худди Мессиникидек турмаклаганини суратларда гувоҳи бўлган.



Энди мисрлик Аҳмад Бахаанинг машҳур бўлиш вақти келди. Қай бири Муҳаммад Салаҳ эканлигини топиш мушкул. Кўплаб футбол мухлисларининг фикрича, бу эгизаклар тарихидаги энг яхши ўхшашликдир, дейишмоқда.


Бахаа Гиза шаҳрида истиқомат қилади. У Қоҳира университетини тамомлаган. Айни дамда инженер бўлиш ишлайди ва футбол билан шуғулланиб туради.



Мисрнинг асосий юлдузига ўхшашлиги Бахаага улкан шуҳрат олиб келди. 2016 йили Бахаа мунтазам равишда телевидениеда кўриниш берди. Мухлислар эса уни кўриб қолишса Муҳаммад Салаҳ билан адаштириб юборишмоқда.



Салаҳ "эгизаги" Бахаа билан  "Рома"да фаолият юритаётган пайтда кўришган. Узоқ вақт давомида кимга ўхшаб қолганини билин учун эҳтиёж йўқ эди. "Салаҳ мени кўрганда шокка тушиб қолди! У ўзини худди кўзгуни олдида тургандек тасаввур қилганини айтди. Салаҳ 25 ёшда, мен эса 30 ёшдаман", - дейди Бахаа.




Мана бу эса Муҳаммад Салаҳнинг ўзи. Улар бир бирига шунчалик ўхшашми?



Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика